

Парижликлар ҳимоячиси Серхио Рамос жамоа либосидаги дастлабки 30 учрашувдаги мағлубиятсиз серия бўйича клуб рекордини янгилади. Бундан олдинги энг яхши натижа Раига тегишли эди – кетма-кет 29 ўйин.
36 ёшли испан жорий мавсум Лига 1'да 11 баҳсда қатнашиб, битта голга ҳаммуаллиф бўлди. У 2021 йилдан бери ПСЖ шарафини ҳимоя қилмоқда.



