Рамон Хофмман: "JFL-Tashkent" футбол академиясидан терма жамоага мос футболчилар етишиб чиқишига умид қиламан”
11 апр 2017 13:20
Янгиликлар
Рамон Хофмман: "JFL-Tashkent" футбол академиясидан терма жамоага мос футболчилар етишиб чиқишига умид қиламан”
9 апрель куни бўлиб ўтган катта очилиш маросимидан сўнг душанбадан бошлаб германиялик мутахассислар Тошкентдаги фаолиятларини бошладилар.
“JFL” академиясида фаолият олиб бораётган малакали мутахассис Рамон Хофмман “JFL-Tashkent" академияси ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Авваламбор Тошкентга келганимдан жуда ҳам хурсандман. Мен юртингизга илк бор ташриф буюришим. Тошкентга келганимда мени жуда ҳам илиқ кутиб олишди. Инсонлари очиқ кўнгил ва меҳмондўст экан. Бу ерда биринчи машғулотимизни ўтказдик. Ёш болакайлар бошқа футбол мактабларида таҳсил олгани кўриниб турибди. Болалар билан ишлаш жону дилим. “JFL-Tashkent" футбол академиясидан терма жамоага мос футболчилар етишиб чиқишига умид қиламан”, - дейди “JFL” академияси мураббийи Рамон Хофмман.
Фикрлар