UZ

Сўнгги янгиликлар

09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  3 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  6 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  10 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  1 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  5 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  31 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан-ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  50 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3

Ральф Рангник фирибгарликдан сўнг Россиядан жуфтакни ростлаб, Манчестерга йўл олмоқчи(ми)?! Янгиликлар

Ральф Рангник фирибгарликдан сўнг Россиядан жуфтакни ростлаб, Манчестерга йўл олмоқчи(ми)?!

Манчестер сари сафарга отланаётган фирибгар Ральф Рангник "темирйўлчилар" раҳбариятини "тешик тоғора"да қолдириб кетади.

Рангникнинг таклифига кўра, "Локомотив" бир қатор шубҳали трансферларни амалга оширди ҳамда Ральф ўзининг немис таниши Гиздолни тайинлаш учун собиқ мураббий Николични 3 миллион евро товон пули эвазига ишдан бўшатди. Россияда Европа даражасидаги клуб қуриш умиди пучга чиққач, "Локомотив"нинг немис мессияси эндиликда "Манчестер Юнайтед"ни бошқариш ниятида.

Рангникнинг талаби билан "Локомотив" Марадишвили (7 миллион), Керк (6 миллион), Бек-Бек (6 миллион), Тикнизян (5 миллион), Эдвай (4 миллион) ва Ненахов (2 миллион) учун 30 миллион евро сарфлади. Рангник таклифига биноан шартнома имзолаган футболчилар атиги 3 та гол уришди - ҳар бир гол Россия темир йўлларига 10 миллион еврога тушди. Шубҳасиз, кимдир бу трансферлардан яхшигина манфаат кўради. Ва эндиликда рус клубини хонавайрон қилгандан сўнг, мураббийлик фаолияти билан шуғулланиш мумкин. Тағин Манчестерда.

Афтидан, "Локомотив" эндиликда мавжуд бюджети билан бошқариб бўлмас занглаган шалдироқ аравага айланиш хавфи остида турибди.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика