Ракитич: "Роналдунинг омади келмаган - дунёда ягона биринчи рақам бор ва у Месси"

Aslanov Jasurbek
11 дек 2017, 13:46
"Барселона" ярим ҳимоячиси Иван Ракитич "Вильярреал" устидан қозонилган ғалабадан сўнг, жамоадошларининг ўйинига баҳо берди.

"Биз тер Штегеннинг ўйинидан ҳайрон бўлмадик. У анчадан бери дунёнинг энг яхши дарвозабонларидан бири ҳисобланади. Тер Штеген "Барселона"да доимо яхши ҳаракат қилган.

Дунё футболи тарихидаги энг яхши футболчилардан бири бўлган Криштиануни жуда ҳурмат қиламан. Аммо унинг омади келмаган, чунки у тарихдаги энг яхши футболчи - Месси билан бир даврда ўйнамоқда. Дунёда ягона биринчи рақам бор ва бу Лео" - дейди Ракитич.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›