UZ

Сўнгги янгиликлар

14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  2 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  0 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   6 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  1 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  9 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  10 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  14 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  12 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  6 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  6

Раҳимжон Давронов: "Машъал" кучли бешликка киришга ҳаракат қилади" Янгиликлар

Раҳимжон Давронов: "Машъал" кучли бешликка киришга ҳаракат қилади"

Суперлига жамоалари янги мавсумга тараддудни давом эттиришмоқда. Хусусан “Машъал" жамоаси ҳам орадаги катта танаффусдан сўнг яна кчлилар сафига қайтишга муваффақ бўлди.

Муборакликлар бош мураббий Виктор Жалилов қўл остида машғулотларни олиб боришмоқда.

Таркибда ҳозирча катта ўзгаришлар йўқ. Фақат, ўтган мавсумда ижарада ҳаракат қилган футболчилар жамоа ихтиёрига қайтган холос. Ҳусусан 2019 йилда ижара асосида “Бухоро” клубида тўп тепган дарвозабон Раҳимжон Давронов ортга қайтди. Олимпия терма жамоаси билан Осиё чемпиони бўлган иқтидорли посбон тайёргарлик ва йиғин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

“Тайёргарлик режа бўйича кетмоқда. Кунига икки маҳалдан машғулотлар олиб боряпмиз. Иккита назорат учрашуви ҳам ўтказишга эришдик, “Бухоро” ва “Қизилқум” билан. Ҳа, янги мураббий ҳақида бирор нима дейишим қийин. Ҳозирча машғулотлар анча қизиқарли тус олган. Чемпионат бошланса кўп нарсага ойдинлик киритиб олишимиз мумкин. Мазкур йиғин доирасида яна ўртоқлик учрашувлари ўтказилиши режалаштирилган. Тўғри, трансферлар ойнасида оқсаяпмиз. Лекин, ўзимизнинг маҳаллий футболчиларимиз ўзларини кўрсатишга тайёр туришибди. Кучли бешликка киришга ҳаракат қиламиз”,- деди Давронов.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика