Рафинья: “Неймар бир ўзи жаҳон чемпионатини юта олмайди”

Tolibjon Qosimov
16 июн 2014, 17:11
Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳимоячиси Бразилия терма жамоасининг мундиалдаги иштироки борасида тахминларини билдирди ва Неймарнинг жамоага фойдаси ҳақида фикр билдириб ўтди.
Рафиньянинг ўйлашича Неймарга жамоаси ёрдами жуда муҳим.

“Неймар Бразилия терма жамоасининг асосий ўйинчиси бўлиши мумкин. Аммо бир ўзи жаҳон чемпионатини юта олмайди. Майдонда ўзини яхши томонларини  кўрсата олади. Майдондан ташқарида эса камтарин ва одобли инсон. У ўзини қаерда қандай тутишни билади” – дейди Рафинья “Спорт1”га.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.com