Рабьо эркин агентга айланди

Aslanov Jasurbek
18 июл 2024
Ярим ҳимоячи Адриен Рабьо "Ювентус"ни тарк этди.

"Кекса синьора" клуб шарафини 5 йил ҳимоя қилган франциялик билан хайрлашганини эълон қилди.

Олдинроқ, 29 ёшли футболчи йилига 7 млн. евролик маош таклиф қилган "Ювентус"га йўқ дегани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.

Рабьо сўнгги мавсум А Сериянинг 31та учрашувида майдонга тушиб, 5та гол урди ва 3та голли пас берди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: juventus.com