UZ

Сўнгги янгиликлар

02:40А Серия. "Рома" "Женоа"ни мағлуб қилди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  5 02:25Бундеслига. "Боруссия" кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  0 01:58Расман: Хвича - ПСЖ футболчиси!  0 01:30"Манчестер Юнайтед" тарихидаги энг яхши тўпурарлардан бири вафот этди  0 00:52"Манчестер Юнайтед" ва ПСЖнинг собиқ футболчиси "Бока Хуниорс"га ўтди  0 00:26Абдуқодир Ҳусанов тиббий кўрикдан ўтди  11 00:15Саудия Арабистони. "Ал Насср" яна очко йўқотди  0 23:59Аёллар ОК-2025 саралаши. Ўзбекистон Австралияга мағлуб бўлган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:00Янгиланаётган "Пахтакор" ёхуд Педру Морейра йиғаётган португал забон "банда"  5 22:47"Милан"га "Челси" футболчиси керак  0 22:11Ўзбекистон U20 Сурия билан дуранг ўйнади  1 21:56Неймар "Барселона"дан кетиши сабабини айтди  5 21:36Қозоғистонлик футболчи "Челси"га ўтади!  28 20:47"Андижон" Бубанья ва Маматказин билан хайрлашди  17 20:15Гарначо Лондон жамоасига ўтиши мумкин  5

Қувондиқ Рўзиев: “Боксчиларимиз ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб байроғимизни юксакларга кўтаришмоқда” Янгиликлар

Қувондиқ Рўзиев: “Боксчиларимиз ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб байроғимизни юксакларга кўтаришмоқда”

Рио-де-Жанейрода давом этаётган Олимпиадада боксчиларимиз ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишмоқда.

Бокс йўналишида медаллар жамғариш бўйича Ўзбекистон чарм қўлқоп усталари пешқадамлик қилишмоқда. Боксчиларимизнинг кўрсатаётган натижаларини ва чиқишларини кузатиб бораётган  “Локомотив” клуби футболчиси Қувондиқ Рўзиев спортчиларимизга миннатдорчилик билдирди.

“Боксчиларимизнинг Рио-де-Жанейрода кўрсатаётган натижаларидан қойил қолмасдан иложимиз йўқ. 10 та боксчиларимиздан 7 таси медалларга эга чиқишди, яна 3 нафар боксчимиз финал йўлланмасини қўлга киритди. Бу юксак натижа. Боксчиларимизга жуда ҳам катта миннатдорчилик айтмоқчиман. Ватанимиз шаънини ҳимоя қилиб, байроғимизни юксакларга кўтаришмоқда. Ўзбекистон боксини қандай даражада эканлигини бутун дунёга кўрсатиб қўйишмоқда. Керак бўлса ўша номдор спортчиларни ҳам мағлубиятга учратишмоқда. Ҳасанбой Дўстматов олтин медални қўлга киритди. Фазлиддин Ғойибназаров финал йўлланмасини қўлга киритди. Мен ҳеч бир спортчимизни ажратмоқчи эмасман, лекин кўпроқ Бектемир Мелиқўзиевнинг жанг усули менга ёқди. Очиқ жанг таклиф қилар экан. Шаҳрам Ғиёсовни ҳам алоҳида айтиб ўтаман. Шу боксчимиз аввал жаҳон чемпионини кейин эса олимпия чемпионини мағлубиятга учратди. Шаҳрам Ғиёсов финалга чарчоқ билан етиб келгани учун мағлуб бўлди деб ўйлайман. Лекин Олимпиадада кумуш медал ҳам катта натижа. Финал йўлланмасини қўлга киритган боксчиларимизга ва Олимпиадада иштирок этаётган барча спортчиларимизга омад тилайман. Биз уларни ҳар доим қўллаб – қувватлаб турамиз”, - дейди “Локомотив” клуби футболчиси Қувондиқ Рўзиев.

Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика