UZ

Сўнгги янгиликлар

11:15"Оқ бўрилар" йўлида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  1 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  3 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  3 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  9 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  7 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  24 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  0 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  15 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   3

"Кувайтга кетиш арафасида эдик...". Тимур Кападзе терма жамоа қачон йиғилиши ва кейинги режалар ҳақида Янгиликлар

"Кувайтга кетиш арафасида эдик...". Тимур Кападзе терма жамоа қачон йиғилиши ва кейинги режалар ҳақида

Жорий йилнинг 25-31 октябрь кунлари Кувайтда U-23 Осиё чемпионатига саралаш "D" гуруҳи ўйинлари бўлиб ўтиши керак эди.

Бироқ таниқли мутахассис Алишер Никимбаев "Футболиум" каналида Кувайт футбол ассоциацияси мусобақани қабул қила олмаслигини билдиргани ҳақида хабар эълон қилди. Бу эса ўз-ўзидан Тимур Кападзе мураббийлигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг режаларига таъсир қилиши табиий. Ушбу масала юзасидан терма жамоа бош мураббийи Тимур Кападзенинг фикрлари билан қизиқдик. 

ОФК ҳозирча тасдиқлагани йўқ, лекин U-23 Осиё чемпионатига саралаш Ўзбекистонда ўтиши мумкин


"Кувайтдаги мусобақага тайёргарлик кўраётган эдик. Чипталар ҳам олдиндан бюуртма қилинганди. Кетиш арафасида эдик. Бир неча кун олдин Қувайт футбол ассоциацияси турнирни ўтказа олмаслигини билдирди. Ҳозирда ОФК мезбонликни кимга беришни кўриб чиқмоқда. Ўзбекистон ёки Саудия Арабистонига мезбонлик берилиши мумкин. Бизга қолса саралаш баҳслари юртимизда ўтказилгани яхши. Чунки ҳеч қаерга парвоз қилмаймиз, уйда тўп тепамиз. Мухлисларнинг кириш эҳтимоли бор. Бугун ёки эртага мазкур масала ҳал бўлиши керак. 

Режамиз бўйича 20 октябрь куни кубок ўйинини ўтказиб 21 октябрь куни йиғилишимиз керак эди. Ҳозир мусобақа санаси ва жойи эълон қилингач шунга қараб иш тутамиз. Ҳаммасини вақт кўрсатади",- дейди Тимур Кападзе. 

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика