UZ

Сўнгги янгиликлар

13:35ВАР «отмен». Европанинг илк чемпионати юқори технологиядан воз кечди  2 13:07«Байер» юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум  1 12:33Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз"   8 12:10Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоевнинг сафга қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз"  0 11:48Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"  3 11:46Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда футзалда учратмаган ҳодисага гувоҳ бўлдим"  14 11:33Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман"  9 11:09Баҳодир Ҳакимқулов: "Кубок ўйинлари давомида тажриба тўпладик"  1 10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  39 10:45«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан  6 10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0 10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  1 09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  5 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  5 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1

Қутқарувчи кўчиш: Пулишич қандай қилиб фаолиятини "Милан"да "жонлантирмоқда" (мутолаа учун) Янгиликлар

Қутқарувчи кўчиш: Пулишич қандай қилиб фаолиятини "Милан"да "жонлантирмоқда" (мутолаа учун)

Иқтидорли америкаликнинг "жонланиши" ҳақида гаплашамиз.

Сўнгги пайтларда шундай тенденция кузатилмоқдаки, А Серияга асосан юқорироқ темпдаги лигаларда жой етмаган юлдузли ўйинчилар ўтишмоқда. Ушбу тоифага кирувчи айрим футболчиларни "Милан" қабул қилмоқда. "Россонери"да аввалига ҳозирда клуб тизимида ишлаётган Златан Ибрагимович пайдо бўлди. Сўнгра "Сан Сиро"га катта эҳтимол билан жорий мавсум сўнггида "қизил-қоралар"ни тарк этадиган Оливье Жиру келди. Француз МЛСга йўл олмоқда.



Аммо, "Милан" фақат қария ўйинчиларни нишонга олмаган. "Россонери" баъзида истиқболли ёшлар ёки фаолиятидаги унчалик яхши бўлмаган пайтни ўтказаётган таниқли ўйинчиларга эътибор қаратади. Масалан, Кристиан Пулишич кабиларга. Америкалик "Челси"да унчалик яхши пайтларини ўтказмади. У учун Италияга кўчиб ўтиш муболағасиз қутқарувчи вазифасини ўтади. Иқтидорли вингер А Серияда мураббий, жамоадошлари ва мухлисларнинг қўллаб-қувватлашини олиб тўлиқ кучи билан ўйнаши мумкин.

Пулишичнинг Европадаги фаолияти у 2015 йилнинг қишида Дортмунднинг "Боруссия"сига ўтганида бошланган. "Арилар" иқтидорли америкаликни текинга қўлга киритишди ва U-17 жамоасига киритишди. Дортмундда ёшларга ишонч билдирилади, шу сабаб Кристиан биринчи жамоага анча тез қўшилиб кетди ва 2015/16 йилги мавсум Бундеслигада 9та ўйин ўтказди, шунингдек ўзининг Германия чемпионатидаги илк голларини урди. Америкалик кейинги мавсум 8та ассист қайд этди ва жамоанинг энг яхши ассистенти номи учун фақатгина Усмон Дембеледан ортда қолди.



Пулишич "Боруссия"да 4 йил ўйнади. Кристиан ўзини Дортмундда катта имкониятларга эга яхши ўйинчи сифатида кўрсатди, "арилар" эса уни яхши пулга сота олишди. "Челси" 2019 йилнинг қишида уни харид қилди. Трансфер нархи 64 млн еврони ташкил этди. Битим имзоланганидан сўнг вингер қолган ярим мавсум Дортмундда қолди ва шундан сўнг янги чемпионатни забт этиш учун йўл олди. Футболчи АПЛдаги илк мавсумидаёқ 9та гол ва 6та ассист қайд этди ва ўша пайт фаолиятида гол+пас тизими бўйича (15 очко) энг яхши натижани кўрсатди.

Илк мавсум Пулишич учун "Челси"да шундай ўтди. Унинг кейинги мавсумлардаги самарадорлиги тушиб борди ва кам ўйин амалиёти ола бошлади. Кристианнинг доим омади келмасди. Жароҳатлар ва мураббийлик қарорлари унинг илк мавсумда кўрсатган даражасига қайтишга йўл қўймади. Америкалик олдингидек яхши ўйин кўрсатишни бошлаган пайти яна жароҳатларга йўлиқарди. Ўша пайт АҚШ терма жамоаси у учун чалғишдек вазифани бажарган. Унинг миллий жамоадаги ишлари Лондон клубидан кўра яхши кечди, аммо у соғлиги имкон берган пайт ўйнарди.

Пулишичнинг бахтига "Челси"га олдинги хўжайинларнинг пулини ҳисобламайдиган янги раҳбарлар келди. "Кўклар" ўйинчини 2023 йилнинг ёзида "Милан"га 20 млн еврога сотишди. Шундай қилиб 25 ёшли вингер фаолиятидаги янги босқич учун янги клубга ўтди. Одатдагидек, унга ҳам олдинги мавсумларни яхши ўтказмаган ўйинчиларга бўлган шубҳа билан муносабатда бўлишди. Аммо, Кристиан танқидлардан ҳам, вазиятни тўлиқ ўзгартиришдан ҳам, янги тил, маданият ва чемпионатдан ҳам қўрқмади. Америкалик ёлғиз эмасди, у билан бирга "россонери" сафига "Челси"нинг яна бир собиқ ўйинчиси Рубен Лофтус-Чик ҳам ўтди.



Пулишич янги лига ва итальян тилини билмаслигига қарамай "Милан"га тезда мослашиб кетди. Кристиан илк ўйиндаёқ гол урди ва Жиру билан "россонерилар"га "Болонья"ни таслим этишга ёрдам берди. Америкалик кейинги ўйинда ҳам тўп киритди. Бу сафар "қизил-қоралар" "Торино"ни мағлуб этишди. Вингер ҳар ўйинда самарали ҳаракатлар қилмаяпти, аммо барибир жамоада муҳим роль ўйнамоқда ва ютишга ёрдам бермоқда. Хусусан, у А Сериядаги сўнгги иккита ўйинда гол урди ва "Эмполи"га қарши ғалаба тўпини киритди.

Пулишич Италия чемпионатидаги 27та ўйинда 9та гол ва 6та ассист қайд этди. У "Челси" таркибидаги илк мавсумидагидек 15 очко жамғарган ҳолда гол+пас тизими бўйича фаолиятидаги энг яхши кўрсаткичини такрорлади. Кристиан Жирудан сўнг "Милан"нинг энг яхши иккинчи тўпурари, шунингдек Жиру ва Рафаэль Леаудан сўнг энг яхши учинчи ассистент бўлиб турибди. Америкалик "россонери" етакчиси ҳисобланмайди, аммо буни ҳеч ким ундан талаб қилмаяпти. У шундоқ ҳам янги клубида жуда яхши дебют мавсумини ўтказмоқда. Ва энг асосийси, анча пайтдан бери илк бор жароҳатларга йўлиқмаяпти.

"Милан"га ўтиш Пулишичга халқаро аренада ҳам ёрдам берди. Кристиан сентябрь-октябрь ойларида АҚШ терма жамоаси таркибида 4та ўйинда 3та гол ва 1та ассист қайд этди. Америкаликлар тўрттадан учта ўйинда ғалабага эришишди. АҚШ терма жамоаси бош мураббийи Грег Берхалтер ўйинчига катта ишонч билдиради. У футболчига сардорлик боғичини берди ва фаолиятидаги қийин пайтда ўзини муҳим футболчи сифатида ҳис қилишини таъминлади. Бунга жавобан шогирди жамоага максимал фойда олиб келишга уринмоқда.



Пулишич 25 ёшида КОНКАКАФ Миллатлар лигасини ютган ўша АҚШ терма жамоасидаги энг тажрибали ўйинчи эди. Кристиан Ямайка ва Мексикага қарши ўйинларда самарали ҳаракати билан ажралиб турмади, аммо 120 ва 90 дақиқа ўйнаган ҳолда жамоа учун муҳимлигини исботлади. Вингер АҚШ терма жамоасидаги 64та ўйинда 28та гол урган. У ўз мамлакат терма жамоаси тарихидаги тўпурарлар рўйхатида 6-ўринда туради. Пулишичга ҳали ҳам муҳим ўйинларда самарали ҳаракатлар етишмайди, аммо у шунга эришиш учун ҳаракатда. Ҳатто 25 ёшда ҳам барчасини бошидан бошлашга кеч эмас.


Footballhd.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +7   

Фикрлар

   
28 мар 20:44:21
Ali
Men xali ham Chelse Pulushichni sotib o'rniga tugab bo'lgan Sterlingni sotib olganiga tushunmayman
   
28 мар 03:28:50
Azim
Америка тарихидаги энг зур уйинчи !
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика