UZ

Сўнгги янгиликлар

17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 17:03"Бани Яс" — "Хорфаккан". Таркиблар маълум  0 16:24"Ньюкасл" — "Челси". Таркиблар маълум  0 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  12 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  1 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  3 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  10 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0

Қуръага 3 кун қолди, "СА" ходими сафарга ҳозирлик кўрмоқда Янгиликлар

Қуръага 3 кун қолди, "СА" ходими сафарга ҳозирлик кўрмоқда

4 май куни Дубайдаги "Armani Hotel" меҳмонхонасида Осиё Кубоги-2019 мусобақаси учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Ҳозирда кўпчилик қуръани интиқлик билан кутмоқда дея оламиз. Чунки бўлажак Осиё Кубогида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам иштирок этади ва гуруҳдаги рақибларимизни билиб олиш барчага қизиқ туюлади.

ОФК тарихида биринчи марта Осиё Кубогида 24та жамоа иштирок этади. ОФК бутун Осиё бўйлаб мухлислар қизиқишини ошириш мақсадида иштирокчи давлатлар сонини 16тадан 24тага етказди. Жамоалар 6тадан тўртта саватчага бўлинган:

1-саватча
БАА - бош мураббий Альберто Заккерони (Италия)
Эрон - бош мураббий Карлуш Кейруш (Португалия)
Австралия - бош мураббий Берт Ван Марвейк (Голландия)
Япония - бош мураббий Акира Нишино (Япония)
Жанубий Корея - бош мураббий Шин Таэ Йонг (Ж.Корея)
Саудия Арабистони - бош мураббий Хуан Антонио Пиззи (Аргентина)

2-саватча
Хитой - бош мураббий Марчелло Липпи (Италия)
Сурия - бош мураббий Бернд Штанге (Германия)
Ўзбекистон - вақтинча бош мураббий Тимур Кападзе (Ўзбекистон)
Ироқ - бош мураббий Босим Қосим (Ироқ)
Қатар - бош мураббий Феликс Санчес (Испания)
Таиланд - бош мураббий Милован Райевац (Сербия)

3-саватча
Қирғизистон - 
бош мураббий Александр Крестинин (Россия)
Ливан - Миодраг Радулович (Черногория)
Фаластин - бош мураббий тайинланмаган
Уммон - бош мураббий Пим Вербек (Голландия)
Ҳиндистон - бош мураббий Стефен Константин (Англия)
Вьетнам - бош мураббий Парк Ханг Сео (Ж.Корея)

4-саватча
КХДР - 
бош мураббий тайинланмаган
Филиппин - бош мураббий тайинланмаган
Баҳрайн - бош мураббий Мирослав Соукуп (Чехия)
Иордания - бош мураббий Жамол Абу Абед (Иордания)
Яман - бош мураббий Абраҳам Мебрату (Эфиопия)
Туркманистон - бош мураббий Язгули Хожагелдиев (Туркманистон)

Кўриб турганингиздек, Ўзбекистон 2-саватчадан ўрин олган. Қуръа тартибига кўра, мусобақа мезбони БАА "А" гуруҳидан жой олади. Ҳозирча фақат шуниси маълум. Қуръа маросимини воқеа жойидан ёритиб бориш, қуръадан кейинги фикрларни оммага тақдим этиш ҳамда мураббий ва меҳмонлардан интервью олиш мақсадида сайтимиз ходими Хайрулла Холиқов Дубайга кетишга ҳозирлик кўрмоқда. Ўйлаймизки, маросим бўлиб ўтадиган жойдан мухбиримиз ўқувчиларга қайноқ хабарларни етказиб туради. Шундай экан, бизни кузатишда давом этинг.


Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика