UZ

Сўнгги янгиликлар

10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  4 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  2 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  0 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  2 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   5 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2

Қозоғистон клублари Суперлиганинг икки нафар мураббийига қизиқишмоқда Янгиликлар

Қозоғистон клублари Суперлиганинг икки нафар мураббийига қизиқишмоқда

Суперлиганинг икки мураббийи ҚПЛ клублари назарига тушди.

Бу ҳақда KazFootball.kz хабар берди.

Улардан биринчиси қозоғистонлик мухлисларга яхши таниш ва ушбу мамлакатда ўзига хос из қолдирган – Улуғбек Бакаев. У "Тобол", "Жетису" ва "Иртиш" жамоаларида ўйнаган. Қозоғистон чемпиони ва Қозоғистон кубоги соҳибига айланган. Қозоғистон чемпионатининг тўрт карра энг яхши тўпурари, умуман олганда, Премьер-лигада 111 та гол урган. Футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг "Бухоро", кейин "Сўғдиёна"да бош мураббийлик қилган.

Иккинчиси 50 ёшли тожикистонлик мутахассис, "Нефтчи" устози – Виталий Левченко. Ёшлигида уни Хўжанддан Киевнинг "Динамо"сига олиб кетишган ва у ерда иккинчи жамоада ўйнаган. Украинанинг ЦСКА ва "Таврия" клубларидан кейин Россия ва Хитой клубларида тўп тепган. Тожикистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Мураббийлик фаолиятини Украинада бошлаган. Украина ёшлар терма жамоаси мураббийи, Тожикистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи лавозимларида ишлаган. Шунингдек, Тожикистон терма жамоаси мураббийлар штаби, тожик клублари ва Самаранинг "Крилья Советов" жамоасида фаолият юритган. Тожикистоннинг "Истиқлол"и билан биргаликда икки марта Тожикистон чемпиони ва Суперкубоги соҳибига айланган. Шунингдек, Тожикистоннинг икки карра энг яхши мураббийи деб топилган.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика