UZ

Сўнгги янгиликлар

00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  1 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  14 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  6 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  5 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  25 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  23 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  80 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  55 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  9 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   10 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  98

Қозоғистон клублари Суперлиганинг икки нафар мураббийига қизиқишмоқда Янгиликлар

Қозоғистон клублари Суперлиганинг икки нафар мураббийига қизиқишмоқда

Суперлиганинг икки мураббийи ҚПЛ клублари назарига тушди.

Бу ҳақда KazFootball.kz хабар берди.

Улардан биринчиси қозоғистонлик мухлисларга яхши таниш ва ушбу мамлакатда ўзига хос из қолдирган – Улуғбек Бакаев. У "Тобол", "Жетису" ва "Иртиш" жамоаларида ўйнаган. Қозоғистон чемпиони ва Қозоғистон кубоги соҳибига айланган. Қозоғистон чемпионатининг тўрт карра энг яхши тўпурари, умуман олганда, Премьер-лигада 111 та гол урган. Футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг "Бухоро", кейин "Сўғдиёна"да бош мураббийлик қилган.

Иккинчиси 50 ёшли тожикистонлик мутахассис, "Нефтчи" устози – Виталий Левченко. Ёшлигида уни Хўжанддан Киевнинг "Динамо"сига олиб кетишган ва у ерда иккинчи жамоада ўйнаган. Украинанинг ЦСКА ва "Таврия" клубларидан кейин Россия ва Хитой клубларида тўп тепган. Тожикистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Мураббийлик фаолиятини Украинада бошлаган. Украина ёшлар терма жамоаси мураббийи, Тожикистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи лавозимларида ишлаган. Шунингдек, Тожикистон терма жамоаси мураббийлар штаби, тожик клублари ва Самаранинг "Крилья Советов" жамоасида фаолият юритган. Тожикистоннинг "Истиқлол"и билан биргаликда икки марта Тожикистон чемпиони ва Суперкубоги соҳибига айланган. Шунингдек, Тожикистоннинг икки карра энг яхши мураббийи деб топилган.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика