Қозоғистон чемпионатида легионерлар тақиқланиши мумкин
22 фев 2018 17:21
Янгиликлар
Қозоғистон чемпионатида легионерлар тақиқланиши мумкин
Қозоғистон спорт ва маданият ишлари вазири Аристанбек Муҳамедули Атирауда спортчилар билан учрашувда мамлакат чемпионатида легионерлар тақиқланиши мумкинлиги ҳақида айтди.
"Жорий йил Қозоғистонда фақат маҳаллий футболчилар ўйнаши ҳақида савол ўртага қўйилади. Бундан ташқари туманлар раҳбарларига барча мактаблардаги бошланғич синфларга машғулот ўтказишда ёрдам беришни таклиф қиламиз" - дейди Муҳамедули.
Вазирнинг айтишича, Жанубий Кореяда ўтаётган Олимпиадада фақат қозоғистонлик сопртчилар иштирок этмоқда.
Ҳозир Россия, Беларусь, Арманистон ва Қирғизистон фуқаролари Қозоғистон чемпионатида легионер сифатида ҳисобланмайди. Айни дамда клублар қайдномага кўпи билан 8 нафар легионер киритиши ва майдонга 6 чет эллик футболчи тушириши мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар