Қойил, Афғонистон ярим финалда!

Xayrulla Xoliqov
18 июн 2019, 23:09
Эроннинг Табриз шаҳрида футзал бўйича U-20 Осиё ченмпионати бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар бергандик.

Бугун ушбу мусобақанинг чорак финал ўйинлари ўтказилди. 1/4 финал натижаларига кўра, Эрон, Афғонистон, Япония ва Индонезия ярим финалга йўл олишди. Албатта, бу жамоалар орасида Афғонистон ёшлар термасининг ярим финалга йўл олгани ҳайрон қолдиради. 

1/4 финал натижалари: 

Эрон - Ливан 3:2

Таиланд - Афғонистон 2:3

Япония - Ироқ 2:0 

Индонезия - Вьетнам 7:5 

Шундай қилиб Афғонистон ярим финалда Индонезияга қарши баҳс олиб боради. Эрон эса Япония билан куч синашади. 1/2 финал баҳслари 20 июнь куни бўлиб ўтади. Мусобақанинг финали 22 июнда ўтказилади.

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›