UZ

Сўнгги янгиликлар

00:14Куртуанинг 50 ёшли собиқ қиз ўртоғи: "У ўғлига етарлича эътибор бермаяпти"  0 23:56Диёр Холматов: "Дуранг режаси? Йўқ, биз фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз"  4 23:00"Ал Насср" - "Истиқлол"  14 22:49"Манчестер Сити" "Реал" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2 21:54Озарбайжон. "Сумқайит" йирик ғалабага эришди, Абдихолиқов ва Жалолиддинов учрашувда иштирок этишди  0 21:29"Олтин тўп" учун асосий даъвогар ким?  17 20:48Ар-Риёдга етиб келган "Пахтакор" делегацияси "Реал" яшаган меҳмонхонага жойлашди  18 20:32Россия терма жамоаси Гренадага қарши ўртоқлик ўйини ўтказади — манба  11 20:08Левандовски "Барселона"нинг умумий гуруҳига қайтди  0 19:45U21 биринчилиги. "Шўртан"дан суперкамбэк, "Насаф" сўнгги дақиқада ғалабага эришди ва бошқа натижалар  0 19:20"Ливерпуль" Adidas билан шартнома имзолади  1 18:56"Барселона" Бразилия терма жамоаси хавбекини сотиб олмоқчи  1 18:27Рой Кин: "Илгари дурангдан сўнг "Манчестер Юнайтед"га нисбатан ҳуштакбозлик қилишарди, энди эса олқишлашмоқда"  6 17:59"Барселона" футболчиси шартномани узайтириш бўйича музокараларни тўхтатди  3 17:33"Куртуа Бельгия терма жамоасига қайтиш-қайтмаслик масаласини ўзи ҳал қилиши ғалати"  14

Қосимов навбатдаги йиғинига 26 нафар футболчини жалб этди Янгиликлар

Қосимов навбатдаги йиғинига 26 нафар футболчини жалб этди

Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 20 июль куни Тошкентда ўзининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлади.
Терма жамоа бош мураббийи мазкур йиғинга жами 26 нафар футболчини чақирган.

Таъкидлаш жоиз, Қосимов ушбу йиғинда 1991, 1992 ва ундан кейинги йилларда туғилган футболчилардан иборат таркибни синовдан ўтказади. Боиси, ушбу футболчилар орасидан шу йилнинг сентябрь-октябрь ойларида Кореянинг Инчеон шаҳрида старт оладиган Осиё Ўйинларининг футбол мусобақасида иштирок этадиган таркиб сараланади. Эслатиб ўтамиз, Осиё Ўйинларида 23 ёшгача бўлган футболчилар иштирок этиши белгиланган.

Мазкур йиғин давомида терма жамоа аъзолари 4та назорат учрашувида майдонга тушиши режалаштирилган. Жумладан, 22 июль куни «Навбаҳор» клубига қарши синов-назорат учрашуви бўлиб ўтса, орадан икки кун ўтиб, 24 июль куни «Металлург» клубига қарши учрашув ўтказилади. 26 июль куни режага кўра Тошкентнинг «Пахтакор» ва 28 июль куни «Олмалиқ» клубларига қарши назорат учрашувлари ўтказилади.

Маълумот ўрнида, терма жамоа йиғинига чақирилган «Пахтакор» ҳимоячиси Даврон Ҳошимов бетоблиги боис мазкур йиғинни ўтказиб юборадиган бўлди. Унинг ўрнига Улуғбек Дадабоев йиғинда иштирок этади.

20-28 июль кунлари бўлиб ўтадиган миллий терма жамоа йиғинига чақирилган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар:
 Муҳиддин Худоёров («Андижон»)
 Абдукарим Муҳаммедов («Бунёдкор»)
 Элдорбек Суюнов («Насаф»).

Ҳимоячилар:
 Салим Мустафоев («Локомотив»)
 Бобур Йўлдошев («Локомотив»)
 Сардор Раҳмонов («Локомотив»)
 Шерзод Файзиев («Машъал»)
 Жавлон Мирабдуллаев («Андижон»)
 Азамат Исроилов («Олмалиқ»)
 Егор Кримец («Пахтакор»)
 Акбар Исматуллаев («Пахтакор»)
 Владимир Козак («Пахтакор»)

Ярим ҳимоячилар:
 Азим Аҳмедов («Навбаҳор»)
 Павел Смоляченко («Нефтчи»)
 Сардор Мирзаев («Локомотив»)
 Диёр Туропов («Олмалиқ»)
 Жамшид Искандеров («Пахтакор»)
 Сардор Собирхўжаев («Бунёдкор»)
 Сардор Рашидов («Бунёдкор»)
 Алибобо Раҳматуллаев («Бунёдкор»)
 Дилшод Жўраев («Бунёдкор»)
 Фаррух Сайфиев («Насаф»)
 Улуғбек Дадабоев («Насаф»)

Ҳужумчилар:
 Наврўзбек Олимов («Қизилқум»)
 Игорь Сергеев («Пахтакор»)
 Шаҳзод Нурматов («Металлург»)
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика