UZ

Сўнгги янгиликлар

13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  0 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  2 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  0 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  23 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  9 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0

Қосимов: "Дуранг ҳақли натижа бўлди" Янгиликлар

Қосимов: "Дуранг ҳақли натижа бўлди"

Суперлига 1-тури доирасидаги ОКМК — "Андижон" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.




"Ҳаммани мавсум старти билан табриклайман. Ўйинга келсак, курашларга бой баҳс бўлди. Албатта, ҳар бир жамоа ўз олдига ғалаба қозониш вазифасини қўйган. 

Ҳақли равишда дуранг қайд этилди деб ўйлайман. Ҳар доим бир ишни бошлаб олиш қийин кечган, кейинги ўйинларда мухлисларимизга ёқадиган чиройли ва мазмунли ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Албатта, бу нарсаларга эришсак натижа ўз-ўзидан келади.

Рубен Санчеснинг ҳолати? У ерда Гадоев ҳам бор, Мирзаев ҳам. Албатта, улар жамоамизга етишмаяпти. Жароҳатдан тикланиш чўзилиб кетди. Шифокорлар ишлашмоқда ва муолажалар олиб бориляпти. Биттаси тикланганда иккинчиси жароҳат олди, бу футбол, бундан ҳеч ким сақлана олмайди. Ўтган йили "Навбаҳор"га қарши 19 ноябрда бўлиб ўтган ярим финал ўйинида [Ўзбекистон кубоги Championat.Asia]Рубен жароҳат олганди. Унгача эса Гадоев Чемпионлар лигаси ўйинида сафдан чиққанди. Тезроқ тикланиб сафимизга қайтишса хурсанд бўлардик", — деди олмалиқликлар устози.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика