UZ

Сўнгги янгиликлар

23:56"Милан" клубининг навбатдаги учрашув учун асосий таркиби маълум  3 23:44АПЛ. Жотанинг дубли "бўрилар"га 1 очко тақдим қилди  0 23:35Марсело Бэйлга гольф таёғи совға қилди, Винисиусга эса...  3 23:20Форз Кўрфази Кубоги-2019. Баҳрайн – С.Арабистони ўртасидаги финал тақдирини ягона гол ҳал этди  24 22:55РПЛ. "Ростов" "Спартак"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  161 22:39"Челси" Акени ортга қайтармоқчи  4 22:20Балотеллининг голи "Брешия"га 3 очко тақдим қилди  2 21:45Жейми Варди мавсумни сермаҳсул ўтказмоқда  5 21:20"Ювентус" ярим ҳимоячисида жароҳат  2 20:50АПЛ. "Лестер" ғалаба қозонди ва иккинчи ўриндан мустаҳкам жой олди  33 20:30Райола: "Ибрагимович фаолиятини Италияда давом эттириши шарт эмас"  1 20:10"Спартак" - "Ростов". Асосий таркиблар эълон қилинди  27 20:00Омар Момани карикатураси: Манчестер қизил рангда!  13 19:49«Бунёдкор Кубоги». Илк чемпион ва совриндорлар аниқланди  6 19:40Ди Стефанонинг рекорди янгиланди  7

Қосимов: "Бутун Ўзбекистон аҳлини Қурбон Ҳайити байрами билан табриклайман" Янгиликлар

Қосимов: "Бутун Ўзбекистон аҳлини Қурбон Ҳайити байрами билан табриклайман"

Ўзбекистон Суперлигасининг 16-тур «Навбаҳор» ҳамда АГМК учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Миржалол Қосимов қатнашди.

“Ассалому алайкум. Авваламбор, бутун Ўзбекистон аҳлини, мухлисларни жамоамиз номидан Қурбон Ҳайити байрами билан табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, жуда ҳам қизиқарли ўтди. Стадиондаги муҳит ва майдон ҳолати ҳам ажойиб даражада эди. Курашларга бой ўйинни кўрдик. Қолаверса, омадимиз ҳам келди. Биринчи бўлим бўлим бошида, яъни, Касян бирга-бир чиқиб, гол урганида баҳс бошқача бўлиши мумкин эди. Йигитларимиз эса охиригача курашишди. Олдин ҳам ҳозир ҳам айтаман водийда «Навбаҳор»га қарши ўйнаш жуда ҳам қийин кечади. Сабаби мухлисларнинг 12-ўйинчи бўлиб қўллаб-қувватлаши футболчини югиришга мажбур қилади. Сўнгги вақтларда «Навбаҳор»га озгина омад етишмаяпти. Ўйлайманки, кейинчалик барчаси ўз жойига қайтади. Биз ҳам мухлисларга ёқадиган ўйин намойиш қилишни хоҳламоқдамиз. Жамоамиз ҳали янги ва улар бир-бирини тушиниб кетиши учун озгина вақт керак. Бугунги натижадан қониқдим, ўйинни эса кучайтиришимиз керак. Канчелскис ва  Журжевични ҳозир солиштириш ҳақидаги савол эса ноўрин деб биламан. Мураббий ўзгаргани билан футболчилар ўша ўша. Ёшлигимда «Пахтакор-79» ўйинларининг баъзи лавҳаларини кўрганман. Ярим ҳимоядаги Михаил Аннинг ҳаракатларини айтиб ўтган бўлардим. Ўша пайтдаги жамоада ёш жуда ҳам иқтидорли футболчилар бўлган. Афсуски, ўша фожиа ўзбек футболининг илдизига таъсир қилди", дейди Қосимов.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг