UZ

Сўнгги янгиликлар

14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  1 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  4 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   7 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  2 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  4 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  16 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  10 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  31 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  5 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2

Қўқон фахрийлари водийда чемпион бўлишди Янгиликлар

Қўқон фахрийлари водийда чемпион бўлишди

Теглар :  ФахрийларҚўқон
Аввал хабар берганимиздек Қўқонда ,фахрийлар ўртасида ЎФА “Фахрийлар кубоги” мусобақасининг минтақавий турнири бўлиб ўтди.

Кеча турнирнинг сўнги ўйини ўтказилди. Унда Қўқон ҳамда Андижонлик фахрийлар ўзаро баҳслашишди. Қизиқарли ва голларга бой ўтган беллашувда, қўқонлик фахрийлар йирик, 6:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Қўқонликлар таркибида голларни Акмал Ортиқов, Содир Элибоев (2та), Воҳиджон Умаралиев, Саиджон Шокиров ҳамда Жамшид Матисаевлар киритишди. Андижонликларнинг ягона голини эса Адҳамжон Каримов киритган. Бу ўйиндан сўнг Қўқонлик ҳамда Фарғоналик фахрий футболчилар 4 тадан очко жамғаришди. Андижон фахрийлар жамоаси эса битта ҳам очко қўлга кирита олишмади. Бироқ андижонлик фахрийларнинг мусобақада қатнашганлари ҳам таҳсинга сазовордир. Наманганлик фахрийлар жамоаси турнирда умуман иштирок этишмади.

Мусобақа якунига кўра қўқонлик фахрий футболчилар 1-ўринни қўлга киритишди. Улар фарғоналик фахрийлар жамоаси билан бир хилда очко жамғаришган, бироқ тўплар нисбатига кўра қўқонликлар мусобақа ғолиби бўлишди. Энди қўқонлик фахрий футболчилар жамоаси “Фахрийлар кубоги” мусобақасининг республика босқида иштирок этишади.



Акрамжон Мамадалиев

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика