UZ

Сўнгги янгиликлар

09:37Ўзбекистон кубоги. ОКМК "Арал академия"ни ўз майдонида қабул қилади  0 09:14«Бу шармандалик». Почеттино «Челси» футболчилари ўртасидаги пенальти тепиш учун жанжаллашгани ҳақида гапирди  3 08:50Ўзбекистон ОТЖ сардори Осиё кубогига тайёргарлик ҳақида фикр билдирди  9 08:34Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа  4 08:30U-23 Осиё Кубоги. Австралия - Иордания 0:0   0 08:25U-23 Осиё Кубоги. Қатар - Индонезия 2:0   0 08:20Туркия чемпионати. "Аланяспор" - "Галатасарай" 0:4   0 08:15АПЛ. "Челси" - "Эвертон" 6:0   0 08:09Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум  7 08:00Серия А. "Аталанта" - "Верона" 2:2   0 07:45ЕЧЛ. Чорак финал жавоб учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар маълум. «Ман Сити» — «Реал» баҳсини италиялик рефери бошқариб боради  7 07:22Ўзбекистон кубоги. Бугун 1-тур баҳсларига якун ясалади  2 02:00АПЛ. Палмер 4та гол урган учрашувда "Челси" "Эвертон"ни "топтаб" ташлади  18 01:50"Челси" футболчиси АПЛ тўпурарлар пойгасида Холандга етиб олди  3 01:45А Серия. "Аталанта" 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлдан чиқарди  3

Қўқон фахрийлари водийда чемпион бўлишди Янгиликлар

Қўқон фахрийлари водийда чемпион бўлишди

Теглар :  ФахрийларҚўқон
Аввал хабар берганимиздек Қўқонда ,фахрийлар ўртасида ЎФА “Фахрийлар кубоги” мусобақасининг минтақавий турнири бўлиб ўтди.

Кеча турнирнинг сўнги ўйини ўтказилди. Унда Қўқон ҳамда Андижонлик фахрийлар ўзаро баҳслашишди. Қизиқарли ва голларга бой ўтган беллашувда, қўқонлик фахрийлар йирик, 6:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Қўқонликлар таркибида голларни Акмал Ортиқов, Содир Элибоев (2та), Воҳиджон Умаралиев, Саиджон Шокиров ҳамда Жамшид Матисаевлар киритишди. Андижонликларнинг ягона голини эса Адҳамжон Каримов киритган. Бу ўйиндан сўнг Қўқонлик ҳамда Фарғоналик фахрий футболчилар 4 тадан очко жамғаришди. Андижон фахрийлар жамоаси эса битта ҳам очко қўлга кирита олишмади. Бироқ андижонлик фахрийларнинг мусобақада қатнашганлари ҳам таҳсинга сазовордир. Наманганлик фахрийлар жамоаси турнирда умуман иштирок этишмади.

Мусобақа якунига кўра қўқонлик фахрий футболчилар 1-ўринни қўлга киритишди. Улар фарғоналик фахрийлар жамоаси билан бир хилда очко жамғаришган, бироқ тўплар нисбатига кўра қўқонликлар мусобақа ғолиби бўлишди. Энди қўқонлик фахрий футболчилар жамоаси “Фахрийлар кубоги” мусобақасининг республика босқида иштирок этишади.



Акрамжон Мамадалиев

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика