UZ

Сўнгги янгиликлар

17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  0 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  6 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  5 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:44ПРО-Лига. Турнинг марказий учрашуви асосий таркиблари маълум  2 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  8 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0

"Қўқон-1912" янги футболчиларни таништирди ёхуд ҳар бир футболчига "Ласетти" ваъда қилинди Янгиликлар

"Қўқон-1912" янги футболчиларни таништирди ёхуд ҳар бир футболчига "Ласетти" ваъда қилинди

“Қўқон-1912” футбол клуби бугун “Марказий” ўйингоҳида янги футболчиларни таништириш маросимини ўтказди. Таништирув маросими ҳақиқий байрамга айланди.

Тадбирда жамоа раҳбарлари, футболчилар, мураббийлар, фан-клуб аъзолари, мухлислар билан бир қаторда, Фарғона футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Носирбек Отақўзиев, Фарғона вилояти ҳокимининг туризм ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Хуршид Аҳмедовлар ҳам қатнашди.



“Қўқон-1912” жамоасининг футболчилари ва жамоа раҳбарияти мухлисларинг олқишлари ҳамда жамоа гимни садолари остида стадионга чиқиб келишди.



Учрашувни “Қўқон-1912” футбол клуби матбуот котиби Акрамжон Мамадалиев очиқ деб эълон қилди. Дастлабки сўз жамоа президенти Бахтиёржон Толиповга берилди.

Клубимиз президенти дастлаб бугунги байрам муносабати билан барча хотин-қизларни табриклади. Хусусан, жамоамизнинг ашаддий мухлисаси Бибихон клубимиз номидан қутловларни қабул қилиб олди.

- “Ассалому алайкум азиз футбол мухлислари! Мана кўз очиб юмгунча яна футбол баҳори юртимизга ташриф буюрди. Яна сиз ва биз соғинган футбол учрашувларидан баҳра олишни , севимли “Қўқон-1912” жамоамизнинг чиройли ўйинлари ҳамда ғалабали онларини биргаликда нишонлайдиган фурсатлар етиб келди.

Ўтган 2020-йил жамоамиз учун омадли келди деб айта оламиз. Биз жамоамизга мураббий танлашда хато қилмаган эканмиз. Қўқон фарзанди бўлган Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги мураббийлар штаби ўтган мавсумда жамоани бир мақсад йўлида бирлаштира олди. Футболчиларимиз ўзларининг мазмунли ўйинлари ҳамда ажойиб натижалари билан сиз азиз мухлисларни ва бизни ҳам хурсанд қила олишди. Бутун дунёга раҳна солган пандемия даврида футболчиларимиз ўзларининг ўйинлари билан ҳалқимизни кўнглини бироз бўлсада кўтара олишди деб айта оламан.



“Қўқон-1912” жамоаси ўтган мавсумдаги суперлига ўйинларида 13 ғалаба, 3 дуранг ва 10 та мағлубият қайд этишди. Якунда 42 очко жамғариб турнир жадвалини 5-ўринда якунладик. Бу натижа билан жамоамиз ўз тарихида қўлга киритилган энг яхши натижани такрорлай олди. Бундан олдин Қўқон жамоаси 1994 йилдаги Ўзбекистон олий лигасида 5-ўринни қўлга киритган эди. Ўша тарихий жамоада ўйнаган Зоҳид Нурматов ҳамда Муҳиддин Абдувалиевлар бугун жамоамиз мураббийлар штабида фаолият олиб боришмоқда. Жамоамиз сардори Муроджон Холмуҳаммедов суперлига ўйинларида рақиблар дарвозасига 12та гол киритиб , тўпурарлар пойгасида 3-ўринни қўлга киритди. Албатта бу кўрсатилган натижаларда сиз азиз мухлисларнинг ҳам жуда катта ҳиссаларинг бор. Шу фурсатдан фойдаланиб ўтган мавсумдаги қийин шароитда жамоамизни қўллаб-қувватлаб турганларинг учун сизларга жамоамиз номидан миннатдорчилик билдирмоқчиман.

Ўтган мавсум тарихга айланди. Олдинда бизни янги мавсум кутиб турибди. Жамоамиз ўтган йилдаги ўйинлари билан “планка”ни бир неча баробар кўтариб қўйишди. Энди мухлисларимиз биздан бунданда яхшироқ натижа талаб қилишлари аниқ. Мана шу йўлда мураббийларимиз штаби аниқ режа асосида иш бошлашган. Янги мавсумга тайёргарлик жараёнлари 5 босқичдан иборат бўлди. Бу йиғинлар давомида бир нечта ўртоқлик ўйинлари ўтказилди. Бир нарсани хурсандчилик билан айта оламан, жамоамиз гарчи расмий ўйинлар ўтказмаган бўлсада 2021 йилда хали мағлубиятга учрамади.

Ўтган мавсумда йигитларимиз кўрсатган шиддатли ва мазмунли ўйинлар натижасида футболчиларимизга юртимизнинг таниқли жамоаларидан аниқ ва моддий жиҳатдан анча яхши бўлган таклифлар келиб тушди. Шундай бўлсада жамоамизнинг етакчи футболчилари жамоага содиқликларини намойиш қилиб сафимизни тарк этишмагани таҳсинга сазовордир. Бунинг учун футболчиларимизга ўзим номимдан ва сиз азиз мухлислар номидан миннатдорлигимини изҳор қиламан. Етакчи футболчиларимиз жамоамиз сафида қолишган бўлсада таркибимизда баъзи ўзгаришлар бўлди.

Жамоамизни қуйидаги футболчилар тарк этишди: Музаффар Музаффаров, Филип Раевац, Ботирали Эргашев, Бек Абдуллаев, Қувондиқ Рўзиев, Собит Синдаров. Жасур Ёқубов ҳамда Ислом Абдуллаевлар “Сурхон” ва “Турон” жамоаларига ижарага берилди.



Бу футболчиларнинг ўрниларини Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги мураббийларимиз муносиб футболчиларни жамоага таклиф қилишди. Жамоамизга янги қўшилган футболчилар ўртоқлик ўйинларида ўзларини ҳар томонлама жамоага фойдалари тегишни исботлай олишди.

Келаётган мавсумда “Қўқон-1912” жамоаси ўз олдига юқори мақсадларни қўяди. Футболчиларимиз ўтган мавсумдаги ўйинлари билан бемалол совринли ўринлар учун кураша олишимизни исботлай олишди. Биз бу йил ўз олдимизга ўтган мавсумдаги натижадан кўра юқорироқ бўлган ўринни қўлга киритишни мақсад қилиб қўйганмиз. Худо хохласа бу йил “Қўқон-1912” жамоаси медаллар учун курашади. Бу йўлда албатта сиз мухлисларнинг ҳам ёрдамингиз зарур бўлади. Сизлардан ҳар ўйинда футболчиларимизни астойдил қўллаб-қувватлаб туришингизни илтимос қиламан. Сизларнинг олқишлаб туришингиз футболчиларимизга қўшимча куч ва ғайрат бағишлайди. Биз сизлар билан бир мақсад йўлида бирлашсак, албатта кўзланган натижани қўлга киритамиз деб ўйлайман”- деди клуб президенти.



Шундан кейин жамоамиз сафига келиб қўшилган янги футболчиларникенг оммага расман таништирилди ва уларга тантанали тарзда исмлари туширилган футболкалар топширилди.

Тадбирда шунингдек, Фарғона футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Носирбек Отақўзиев, Фарғона вилояти ҳокимининг туризм ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Хуршид Аҳмедов, жамоамиз аъзолари Мурод Холмуҳаммедов, Славко Лукич, Асадбек Собиржонов, фахрий журналист Мўйдинжон Йўлдошевлар сўзга чиқишди.



Жамоа сафига янги қўшилган футболчилар мухлисларга тўп билан мастер-класс намойиш қилиб беришди. Футболчилар фойдаланган тўпларни мухлислар ўтирган секторларга тепиб, мухлисларучун ўзига хос совғаларни тақдим қилишди.

Ўтказилган тадбирда мухлисларга ҳам микрофон тақдим қилинди. Улар жамоа раҳбарияти ва футболчиларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди.

Маросим сўнггида мухлислар ўзларининг суюкли футболчилари билан эсдалик учун суратларга тушишди.

Маросим сўнггида ёши улуғ отахон мухлислар бошланаётган мавсум олдидан жамоа аъзоларига омад тилаб дуолар қилишди. 

Бугунги ўтказилган маросимда "Қўқон-1912" жамоасининг бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов бироз бетоблиги сабаб иштирок эта олмади.  



Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика