UZ

Сўнгги янгиликлар

12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  9 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0 11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  0 11:30"Янги аср феномени": Жейми Каррагер Ҳоландни АПЛнинг энг яхши тўпурари деб атади  1 10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  5 10:48Жеррард мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  2 10:24ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди  28 10:23"Бавария" Англия терма жамоаси футболчиси билан музокараларни бошлади  1 09:56Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланиши ҳақида: "Ассоцация қандай мезонларга таянганини билмайман"  23 09:20Туркиялик футболчининг трансфер нархи 80 миллион евро этиб белгиланди  1 08:59ФИФА президенти яна бир бор Ўзбекистон ҳақида фикр билдирди  3 08:15"Челси" январда 50 миллион фунтлик трансферни амалга оширмоқчи  0 07:45Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаварони терма жамоаси устози бўлгани ҳақида фикр билдирди  7 01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  6

"Қўқон-1912": “Сўғдиёна” йирик ҳисобда таслим этилди Янгиликлар

"Қўқон-1912": “Сўғдиёна” йирик ҳисобда таслим этилди

Жамоамиз сўнгги йиғиндаги биринчи назорат учрашувида майдонга тушди.

Вакилларимизга Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби рақиблик қилди. Ўйинда ташаббусга эга бўлган Нўъмон Ҳасанов шогирдлари йирик ҳисобда ғалаба қозонишди.

Учрашув бошида Носир Отақўзиевнинг чалқанча усулда  берган зарбаси бироз ноаниқ бўлди. Орадан бироз ўтиб, учрашувда ҳисоб очилди.

Бурчак зарбасидан сўнг Жалил Кимсанов боши билан “Сўғдиёна” дарвозани ишғол қилди.

Биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларида ҳам футболчиларимизда бир қатор вазиятлар вужудга келди. Аммо уларни якунлашда аниқлик етишмади.

Иккинчи тайм бошида Баҳодир Пардаев ҳимоячининг хатосидан унумли фойдаланиб, ҳисобни биттага оширди.

Александр Мерзляковнинг тўп ошириришидан кейин  Носир Отақўзиев боши билан рақиб дарвозани аниқ нишонга олиб ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Орадан бироз ўтиб, Суҳроб Бердиевнинг зарбасини дарвозабон қайтарди, қайтган тўпга биринчи бўлиб Отақўзиев етиб келди ва жиззахликлар посбони ожиз қолдирди..

Голдан кейин катта куч билан ҳужумга отланган “Сўғдиёна” футболчилари пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди.  Аммо Азиз Ашуров маҳорат кўрсатиб, пенальтини қайтарди. Пенальтини Акмал Абдураҳмонов аниқ амалга ошира олмади.

Учрашув якунланиши арафасида футболчиларимиз рақиб дарвозасини бешинчи бор аниқ нишонга олишди. Бу сафар гол муаллифи Баҳодир Пардаев бўлди.

Шу тариқа жамоамиз биринчи назорат учрашувини ғалаба билан тугатди.

“Сўғдиёна”  устидан қозонилган йирик ғалаба жамоамизнинг спорт директори Шуҳрат ака Мўминовнинг туғилган кунига совға бўлди.


Назорат учрашуви

“Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” 5:0 (1:0)

Голлар: Жалил Кимсанов, Баҳодир Пардаев 2 та , Носир Отақўзиев 2 та.

“Қўқон-1912”: 13. Никита Рибкин, 5. Жалил Кимсанов, 6. Баҳодир Акрамов, 9. Носир Отақўзиев, 10. Жавоҳир Сидиқов, 15. Ойбек Рустамов, 20. Руслан Мелзиддинов, 29. Александр Мерзляков, 55. Дарко Гожкович, 90. Суҳроб Бердиев, 99. Баҳодир Пардаев.

Захира: 12. Азиз Ашуров, 75. Иброҳим Раҳимов, 22. Ориф Мамажонов, 49. Шоҳруҳ Холматов, 28. Аваз Маматхўжаев.

“Сўғдиёна”: Карим Муҳаммедов, Азамат Исроилов, Элёр Орипов, Рустам Аъзамов, Омонжон Халилов, Ғулом Ўрунов, Сунатилла Мамадалиев, Акмал Холматов, Сардор Эминов, Ихтиёр Тошпўлатов, Алишер Маҳмудов.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика