UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00Европа лигаси. "Милан", "Ливерпуль" ва "Байер" иштирокидаги ўйинлар бошланди  1 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   1 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  14 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  8 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  4 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1 20:50Футбол олами. ОКМК ва "Насаф"да мағлубият: Ўзбекистон кубоги 1-тури ҳақида батафсил   0 20:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Кувайтга қарши ўйинга тайёргарликни бошлади  2 20:25Ковачичнинг пенальтидан тепган зарбаси йўналишини топишда Лунинга жамоадоши ёрдам берди  4 20:18Сенсация! Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди  10 20:08"Аркадағ" кетма-кет ғалабалар сони бўйича "Реал", ПСЖ ва "Манчестер Сити"дан олдинда  15

"Қўқон-1912" - "Пахтакор" ўйинидаги ҳакамлик юзасидан баёнот берилди Янгиликлар

"Қўқон-1912" - "Пахтакор" ўйинидаги ҳакамлик юзасидан баёнот берилди

Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ва экспертлар ҳайъати мутахассислари Cоcа-cола Суперлигасининг 9-уридан ўрин олган “Қўқон-1912” — “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги баҳсда юзага келган вазиятлар бўйича ўз хулосаларини берди.

Хусусан, учрашувнинг 1-дақиқасида мезбонлар ҳужумчиси рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди. Бош ҳакам бу вазиятда 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Мутахассислар фикрига кўра, ҳимоячи томонидан пеналти бериладиган даражада қўполлик ишлатилмаган ва ҳужумчи йиқилишни кўпроқ хоҳлаган. Мутахассислар хулосасига кўра, пеналти нотўғри белгиланган.

Шунингдек, ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда “Қўқон-1912” вакили тошкентликлар жарима майдончаси ичида ҳимоячи томонидан йиқитилди. Бош ҳакам бу сафар ҳам пеналти белгилади. Ушбу вазиятда “Пахтакор” ҳимоячиси ўнг оёқ тизза қисми билан рақибининг чап оёқ сон қисмига контакт ҳосил қилган. Натижада ҳужумчи мувозанатни йўқотди. Мутахассислар фикрига кўра, ҳакам қарори тўғри бўлди.

ЎзФҲМ шуни маълум қиладики, учрашувдаги биринчи пенальти мутахассислар фикрига кўра нотўғри белгилангани сабабли бош ҳакамга нисбатан паст баҳо белгиланади ва ўйин учун гонораридан тегишли тартибда ушлаб қолинади.

Рейтинг: -16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика