UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  20 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  8 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   0 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  10 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  6 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  4 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  12 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  151 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  30 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  19 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  12 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  5

"Қўқон-1912" - "Пахтакор" ўйинидаги ҳакамлик юзасидан баёнот берилди Янгиликлар

"Қўқон-1912" - "Пахтакор" ўйинидаги ҳакамлик юзасидан баёнот берилди

Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ва экспертлар ҳайъати мутахассислари Cоcа-cола Суперлигасининг 9-уридан ўрин олган “Қўқон-1912” — “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги баҳсда юзага келган вазиятлар бўйича ўз хулосаларини берди.

Хусусан, учрашувнинг 1-дақиқасида мезбонлар ҳужумчиси рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди. Бош ҳакам бу вазиятда 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Мутахассислар фикрига кўра, ҳимоячи томонидан пеналти бериладиган даражада қўполлик ишлатилмаган ва ҳужумчи йиқилишни кўпроқ хоҳлаган. Мутахассислар хулосасига кўра, пеналти нотўғри белгиланган.

Шунингдек, ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда “Қўқон-1912” вакили тошкентликлар жарима майдончаси ичида ҳимоячи томонидан йиқитилди. Бош ҳакам бу сафар ҳам пеналти белгилади. Ушбу вазиятда “Пахтакор” ҳимоячиси ўнг оёқ тизза қисми билан рақибининг чап оёқ сон қисмига контакт ҳосил қилган. Натижада ҳужумчи мувозанатни йўқотди. Мутахассислар фикрига кўра, ҳакам қарори тўғри бўлди.

ЎзФҲМ шуни маълум қиладики, учрашувдаги биринчи пенальти мутахассислар фикрига кўра нотўғри белгилангани сабабли бош ҳакамга нисбатан паст баҳо белгиланади ва ўйин учун гонораридан тегишли тартибда ушлаб қолинади.

Рейтинг: -16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика