UZ

Сўнгги янгиликлар

00:15"Бавария" футболчиси икки ўйинга дисквалификация қилинди  0 23:51Футзал ЖЧ. Эрон ғалабани мағлубиятга айлантирди, ярим финал жуфтликлари маълум бўлди  25 23:33Левандовски ўзи билан бирга ишлаган мураббийлар ҳақида гапирди  2 23:08АПЛ. 6-турнинг сўнгги ўйини асосий таркиблари маълум бўлди  1 22:59Россия. "Нижний Новгород" ўз майдонида ЦСКАга ютқазди, Йўлдошев майдонга тушмади  1 22:23Микаэль Секейра: "Иккинчи бўлимда тактикани ўзгартириш ҳисобига ғалаба қозондик"  8 22:06Қозоғистон. "Тобол" сафарда "Атирау"ни мағлуб этди, Сергеев 71 дақиқа ўйнади  0 22:00Olamsport: "Стерлинг қўрқоққа ўхшаб қочиб қолди", теннисда янги рейтинг ва бошқа хабарлар  0 21:59Александр Хомяков: "Бугун омад ҳам, ВАР ҳам биз томонда бўлмади"  3 21:51Рўзиқул Бердиев: "Лутфулла Тўраев билан юзага келган вазиятда асабийлашдим"  27 21:50Гюндоган жароҳати сабаб октябрь ойининг ўрталарига қадар сафдан чиқди  0 21:47Шуҳрат Мақсудов: "Йигитлар ўзларига бўлган ишончни йўқотиб қўйишди"  12 21:38Клопп "Ливерпуль" сардорларини олтитага етказди  2 21:29"Локомотив" - "Машъал" 2:1. Highlights  4 21:18"Насаф" - "Бунёдкор" 5:0. Highlights  13

"Қўқон-1912" нега ҳеч кимни трансфер қилмади? Янгиликлар

"Қўқон-1912" нега ҳеч кимни трансфер қилмади?

Қўқоннинг бош жамоаси бугун пойтахтдаги "Жар" ўйингоҳида "Сўғдиёна" билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.

Жанговар дуранг қайд этилган баҳсдан кейин "Қўқон-1912" устози Бахтиёр Ашурматовдан ўзимизни қизиқтирган бир нечта саволларга жавоб олдик.

— 15 очко, 9-ўрин. Бу сизни қониқтирмаслигини биламиз. Танаффус маҳали жамоада нимани ўзгартирдингиз?

— Биринчи давра ҳақида 2 хил фикр билдиришимиз мумкин. Салбий: уй учрашувлари биз учун омадсиз кечди. Айнан Қўқонда йўқотилган очколар турнир жадвалидаги ўрнимизга ёмон таъсир қилди. Ижобий: йигитлар ҳеч қайси ўйинда таслим бўлишмади ва охиригача курашишди. Футболда характер кўп нарсани ҳал қилади, бизда шундай жамоа шаклланяпти. 

Бундан ташқари, совринли ўринларга даъвогарлар ҳали узоқлашиб кетгани йўқ. Йўқотилган очколар ўрнини 2-даврада тўлдириб оламиз.

Танаффусда ўйинчиларнинг жисмоний ҳолатини кўтариш учун ҳаракат қилдик. Хатолар устида ишлаб, тактик камчиликларни ўргандик. Чунки ортда қолган 12 турда позицион ҳужумлар ташкиллаштиришда анча оқсашимиз кўриниб қолди. 

Трансфер ойнасида янги футболчиларни таклиф қилмадик. Мавжуд кадрлар натижани яхшилашга уриниб кўрамиз.

— Олдинроқ ярим ҳимоячилар бўш ўйин кўрсатаётгани ҳақида гапиргандингиз. Нега янги ўйинчилар таклиф қилинмади? Бу мураббийнинг шахсий қарорими? Ёки...

— Яхши савиядаги футболчиларни харид қилиш ёки ижарага олиш қимматга тушади. Эркин агентлар ҳам шартнома учун катта маблағ талаб қилади. Шу туфайли ушбу ғоядан воз кечдик. Бу бир томондан таркибдаги шогирдларимизга ишонишимизни билирса, бошқа томондан янги номларни жалб қилиш осонмаслигинини кўрсатади.

— Юқорида айтганингиздек, "Қўқон-1912" уй учрашувларида атиги 2 очко йиғди. Лекин, сафар ўйинларидаги рейтингда "Пахтакор"дан кейин 2-ўринни эгаллаб турибди. Буни қарангки, танаффусдан кейинги 1-рақиб "Навбаҳор". Мазкур баҳс Яйпанда ўтаркан. Наманган клубига қарши баҳс ҳақида гапирсангиз...

— "Навбаҳор"га қарши учрашувлар ҳар доим мураккаб бўлган. Сафар ўйинларида қарши ҳужум тактикасида ҳаракатлансак, уйда 1-рақамда ўйнашимиз керак. Наманганликлар ҳам биз билан ўйинда 2-рақамга ўтиб ўйнаса керак...

Аниқ айта оламан, бизни майдонимиздаги ўйинларда рақибларнинг барчаси очиқ футболдан қочяпти. Ўтган мавсум аксинча бўлган, Қўқонда яхшироқ ўйин кўрсатгандик.

— Олдинроқ ВАР тизимини танқид қилгандингиз. Балки, ўша фикрлар қизишиб турганингизда пайдо бўлгандир?

— Йўқ, кескин фикр билдиришимга сабаб бор эди. Деярли бир хил вазиятлардда рефери турфа хил қарор чиқарди. ВАР ҳатто эпизодни кўриб ҳам чиқмаганди.

Умуман олганда, бу борада 2 хил фикр янграяпти. Ўйлайманки, мазкур тизимнинг барча ўйинларда ишлашини таъминлаш керак. Тўғри, бу молиявий томондан қимматга тушиши мумкин. Лекин, босқичма-босқич ўтиш керак. 7 ўйиндан 2тасида ВАР ишласа, қолганлар ВАР йўқлигидан азият чекиши мумкин. 

Бутун дунё шу тизимни қўллаяпти, фақат биз мукаммаллаштиришимиз керак. Мен кўпроқ ҳакамлар ўз устида ишлашини сўрардим. Кўряпмиз, баъзан кино кўргандек 9 минутгача пауза юзага келтиришяпти. Бу яхши эмас.

— ВАР пайдо бўлгач, ўйиндаги тўхталишлар янада кўпайди. Айниқса, бизда. Бу майдондаги футболчига қанчалик таъсир қилади?

— Таъсир қилади. Ўзи футболимиз Европага қараганда анча секин. Биз тезликни ошириш, ҳужумкор ва гўзал футбол устида ишлашимиз керак. ВАР футболни янада секинлаштирди. Мухлислар кўрадиган чиройли ўйин камайди.

Шунингдек, ўйинчи гол ургандан кейин хурсанд бўлиш, бўлмасликни билмай қоляпти. Бу жозибани йўқотади. Аниқ айта оламан, футбол мен ўйнаган даврга нисбатан анча секинлашди.

Такрорлайман, ҳакамлар ўз устида кўпроқ ишлаши керак. Баъзи рефериларга ВАР ҳам ёрдам беролмаётганини кўрдик. Шунингдек, мураббийлар ҳам кўпроқ изланиб, футболни тезлаштиришга уриниши лозим. 

— Охирги саволим бугунги ҳакамлар ҳақида. Сидоровнинг голидан кейин Агишевга кескин эътироз билдирган Бақоев ўйиндан четлатилди. Ўша вазият ҳақида...
— Кўрдим. Ундан олдин менда ҳам ҳакамга нисбатан эътироз бўлганди. Бақоев эса ўша вазиятда қизишиб кетди, уни тушуниш керак. Рефериларга нисбатан ўйин давомида эътирозлар бўлиши таббий ҳолат. УФА ҳам, мухлислар ҳам буни тўғри тушунишини сўрардим. Майдон ташқарисида улар билан муносабатларимиз яхши.

— Демак, ўйиндан ташқари ҳолат йўқ эдими?

— Мен жуда ҳам узоқда эдим. Бу борада аниқ фикр билдиролмайман. Лекин, Норхоновга нисбатан қоида бузилганга ўхшади.

Муаллиф : Faxriddin Ro'ziyev
Рейтинг: +5   

Фикрлар

+9   
25 июл 09:16:49
Футбол мухлислар учун
HAVASKOR JURNALIST фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Maqsadi yo'q jamoalardan bittasi
Сизи камандез качондан максадли каманда бубколди Куконга тил теккизмен металлургизга мухлислик килиб юрорин камандез минг харакат кисаям додаларини оркасини ялаб юради кале тушундиз.куп гапирмен канака каманда бусаям бировларга осилиб юргани йук узини имкониятидан келиб чикиб юрипти еки сиз камандага хомийлик килган жойиз борми жим юринг
+7   
25 июл 09:13:51
Gaffarov Muzaffar
Бахром Абдурахманов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
ПАХТАКОР ВА АГМК ЛАРНИНГ УЙИНЛАРИ МАЪНОЛИ ВА ЧИРОЙЛИДА !ТАКТИКА ДЕГАН НАРСАЛАРДАН ХАБАРДОР.ЛЕКИН БОШКА КОМАНДАЛАР КАТТА ПУЛНИ ОЛВОЛИШАДИДА УРА УРА ЧОП ТЕП БИЛАН ХАРАКАТ КИЛИШАДИ .НА УЙИН БОР НА ТЕХНИКА ТАКТИКА.УМУМА6 ТОМОШАГА АРЗИМАЙДИ.ПАХТАКОРНИ ЁКТИРМАСАМ ХАМ УЙИНЛАРИ МАЬНЛИ .ОСИЁДА КУРСАТСА БУЛАДИ.
Yana sanmi? Ongin shunchalik pasmi san aytayotkan kamandala qogan kamandaladan anchagina byudjeti kattaku, 3-4 barobor koproq sarflaydi Paxtakorku o'tkan yili bitta uyinchisiga boshqa kamandala butun sezonni o'tqizdi. Paxtakor bilan AGMK Uzbekistonni eng yaxshi uyinchilarini terib ogandan keyon qogan kamandalaga qaraganda yaxshi o'ynaydida. San aytkan kamandalank darajasini esa Osiyo chempionlar ligasida kordim axvolini. Xee sanga yozishi uzi xato edi
+7   
25 июл 08:17:56
shuhrat70uz@mail.ru
HAVASKOR JURNALIST фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Maqsadi yo'q jamoalardan bittasi
bizi klublarda maqsad bor ayrim xoramxo'r amaldorlar pahtakor agmkga yon bosadi
+6   
25 июл 04:49:06
ALIGARH_087
Келди-кетдини кўпайтириб нима қилади бош оғриғи қилиб? Ўзига керакли таркибни йиғиб олган, жамоавий ўйини яхши. Янги келади жамоага қўшилгуча яна 6 ой вақт кетади, омадини берсин, қандини урсин ҚЎҚОН ЖАМОАСИ.
+4   
25 июл 09:27:55
Olim
ALIGARH_087 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Келди-кетдини кўпайтириб нима қилади бош оғриғи қилиб? Ўзига керакли таркибни йиғиб олган, жамоавий ўйини яхши. Янги келади жамоага қўшилгуча яна 6 ой вақт кетади, омадини берсин, қандини урсин ҚЎҚОН ЖАМОАСИ.
Трансфер килмай жуда тугри килади,мавсум олдидан йигиб олган жамоани,маблаг хам тежалади.Согдиана хам худди шундай
+4   
24 июл 23:01:04
Бахтийор Ашуров
Бахтиёржон ўтган мавсум зўр интерига қилган эди.Йил бошида операция бўлиб жамоа ўйинида сал пасайиш юзага келди.Насиб этса Қўқон - 1912 мавсумни иккинчи яримида ўзига келади.Омад Ашурматов ва унинг жамоасига!
+3   
25 июл 11:37:56
Музаффар Ахмедов
Abdulaziz Ulashev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шуям камандами ? Шуям тренерми ?камондаларинг бир тийин
Шу гапинга КУКоН ни кутагини кайтидан ейсан ТУТАКБАШАРА
+3   
25 июл 10:30:50
Футбол мухлислар учун
Abdulaziz Ulashev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шуям камандами ? Шуям тренерми ?камондаларинг бир тийин
Сизам 1 тийинсиз
+3   
25 июл 09:24:42
Футбол мухлислар учун
Худо хохласа хаммаси яхши булади барибир битта академия керак Куконимиз учун Насаф ва Бунедкордек хавас килгулик майдонлари булса хаммаси яхши бубкетади
+3   
25 июл 08:19:16
shuhrat70uz@mail.ru
Shavkat Normatov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Baxtiyor Quqondi yeding yana varni tanqid qilasan
qo'qondi ashurmatov emas xasanov yegan keyin qo'qonga tl tekkizmelar
+3   
24 июл 22:56:51
rostgoy
Ман Кукон жамоасини хомийсига беш кетаман. Шундок жамоа килиб шунча йилдан бери ушлаб келвоти Яна аутсайдер эмас, кучли уринларда. Гап йук.
+2   
25 июл 14:42:20
Хумоюнбек
Хафа булманглару Куконни жамоасига осилманглар. Курдик уша мактаган Пахтакор Локаматив бунёдкор жамоаларини Осиёга чикиб катта килиб чичиб куйишди .Ушажамоаларга айтиш керак эссиз сарфланаётган млядлаб Сум Маблаглар.
+2   
25 июл 09:18:13
Gaffarov Muzaffar
Navbaxor sekinroq ikkinchi raqamda uynasin, oka Navbaxor 2 davrada anchagina kuchaydi, tem boli uyin neytralda boladi.
+2   
25 июл 07:33:21
MuxammadMuso
Бахтиёр Ашурматов футболга эмас, гап гапириш буйича яхши мутахасис.
Куп гапиргандан кура жамоани ЧЕМПИОН килиш керак.
+2   
25 июл 07:19:34
JAFAR FCQIZILQUM
Legeonerlaga jalka pul,Qo'qonni tarkibi yomonmas.
Legeonerlaga ketgan pulni mahalliy o'yinchilaga berish kerak
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика