“Қўқон-1912” мухлислар клуби Ҳоким кубоги финалига боради

Narzulla Saydullayev
4 фев 2015, 16:14
Ҳозиргина “Қўқон-1912” жамоасининг қароргоҳида жамоанинг янги ташкил килинган фан-клуби йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда фан-клубнинг мақсади ва янги мавсумга тайергарлик масалалари кўрилди.

Эртага жамоа фан-клуби Фарғона шаҳрида бўладиган "Ҳоким кубоги" мусобақасига борадиган бўлди. Мусобақа финалида “Нефтчи” – “Қўқон-1912” жамоалари ўзаро тўқнаш келишади.

Қўқонлик мухлисларни Қиргулига таклиф қиламиз.
Эртага Қиргулидаги "Нефтчи" ўйингоҳида "Нефтчи" ҳамда "Қўқон-1912" жамоалари ўртасида Фарғона вилояти ҳокими кубоги учун ўтказилаетган турнирнинг финал ўйини бўлиб ўтади. Ўйин соат 13.30да бошланади.

"Қўқон-1912" фан-клуби аъзолари соат 11.00да Қўқон Марказий ўйингоҳи ёнидан автобусда йўлга чиқишади. Барча қўқонлик мухлисларни жамоамизни қўллаб-қувватлашга чорлаймиз. Дарвоқе фан-клубга аъзо бўлишни хоҳловчилар +99891 691 19 12 рақамига қўнғироқ қилишлари мумкин.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›