"Қўқон-1912" : "Андижон" билан ўйин 16:00да бошланади

Narzulla Saydullayev
9 апр 2015, 11:33
11 апрель куни мухлисларни Қўқонда яна водий дербиси кутиб турибди.
Бу сафар "Қўқон-1912" тақвимга кўра "Андижон"ни қабул қилади. Мазкур учрашувнинг бошланиш вақти маълум бўлди. Унга кўра "Қўқон-1912" - "Андижон" баҳси соат 16:00да бошланади. Ушбу ўйин қўқонликларнинг чемпионатдаги илк баҳси бўлгани сабабли "Андижон"га қарши учрашувдан олдин очилиш маросими ва ўзига хос концерт бўлиб ўтади.

Дарвоқе, ёшлар лигасидан ўрин олган мазкур жамоаларнинг баҳси ҳам Қўқондаги "Марказий" стадионда бўлади. Бу ўйин 15:00 да бошланиши кўзда тутилган. Навбатдаги водий дербисига чиқарилган чипталар деярли тугаб бормоқда. Шошилинг.

“Қўқон” матбуот хизмати


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›