UZ

Сўнгги янгиликлар

14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  0 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  1 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  11 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  19 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  4 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  2 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  12 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4

"Қўлқопинг эскирдими? Мана, янгиси!" Янгиликлар

"Қўлқопинг эскирдими? Мана, янгиси!"

БАА бош мураббийи Хорхе Луис Пинто атиги беш ойлик фаолиятдан сўнг терма жамоа билан хайрлашди.

Араб давлатлари учун бош мураббийни алмаштириш чўт эмас. Улар хоҳласа битта мағлубиятдан кейиноқ мураббийни ишдан олиб ташлайдилар. Бу анчадан бери рўй бериб келаётган ҳолат ва барчамиз оддий қарашга ўрганиб қолганмиз.

Қизиғи шундаки, Хорхе Пинто БАА терма жамоасида бирорта ҳам расмий ўйин ўтказишга улгурмади. Унинг қўл остида амирлик футболчилари учта ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди: Ўзбекистон ва Баҳрайндан мағлубиятга учраб, Тожикистон мағлуб этилди. Шундай қилиб БАА терма жамоасида йил бошидан бери иккинчи бор мураббий истеъфоси кузатилди. Аввалроқ сербиялик мутахассис Иван Йованович биронта беллашув ўтказмасдан истеъфога чиқарилганди.

Фактлар шуни кўрсатяптики, Хорхе Пинто БАА миллий терма жамоаси ташкил топган йил - 1972дан бери бош жамоада ишлаган 38-мураббий экан. Бу мураббий терма жамоадаги вазиятни ўзгартириш мақсадида таклиф этилганди. Чунки амирликлар ЖЧ-2022 саралаш босқичида кўнгилдагидек иштирок эта олишмаяпти. Албатта, ўртоқлик ўйинлари мураббийнинг ҳақиқий кучини кўрсатмайди, лекин БАА футбол ассоциациясини ҳатто ўртоқликдаги натижа ҳам қониқтирмади.

БАА терма жамоасида бирмунча узоқ ишлаган мураббий Маҳди Али бўлди. Унинг қўл остида терма жамоа 5 йил (2012 - 2017) ўйнади. Бу вақт ичида БАА термаси 2013 йил Кўрфаз Кубогида зафар қучди ва Осиё Кубоги-2015да ярим финалга қадар етиб борди. Маҳди Алидан сўнг мураббийларни қўлқопдек алмаштириш бошланди, терма жамоада кимлар ишлаб кетмади дейсиз: Эдуардо Баузо, Альберто Заккерони, Берт ван Марвийк, Иван Йованович ва Хорхе Пинто. Кўриниб турибдики, деярли ҳар йили терма жамоада мураббий ўзгарган.

Бош мураббийни алмаштириш бўйича БААдан қолишмайдиган ана бир араб жамоаси бу - Саудия Арабистони. Саудия Арабистони миллий термаси ташкил топганига 69 йил бўлди ва шу пайтгача 29 нафар мутахассис ишлаб кетди. Бу жамоа икки бор - 1984 ва 1988 йилларда Осиё чемпиони бўлган, шунингдек беш марта жаҳон чемпионатида қатнашган. Лекин саудияликлар учун ҳам мураббийни ўзгартириш хамирдан қил суғиргандек гап.

Энди қаранг, солиштириш учун Германия терма жамоасида 1970 йилдан бери фақат 8 нафар мураббий ишлабди, холос. Шундай бўлдики, терма жамоани охирги 14 йилдан буён фақат бир мураббий Йоахим Лёв бошқариб келяпти. Қойил қолса арзийди. Ўртача ҳисобда Германия футбол федерацияси ҳар 6 йилда мураббийни ўзгартирар экан. Ҳа, бу ўринда немиз механизмига тан бермай иложимиз йўқ.

Италия терма жамоасида охирги 50 йилда 16 мураббий иш олиб борди. 50 йил ичида итальянлар икки бор жаҳон чемпиони бўлишди. Аргентина терма жамоасида 1974 йилдан 1990 йилгача фақат икки нафар мураббий ишлаган: Сезар Луис Менотти ва Карлос Билардо. Ҳар икки мутахассис 8 йилдан ишлади ва иккаласи ҳам жаҳон чемпионатида зафар қучди.

БАА терма жамоасининг навбатдаги бош мураббийи ким бўлади? Номзодлар орасида "Шаржа" клуби устози Абдулазиз Ал Анбари ва "Ал Жазира" мураббийи Марсел Кейзер қаралмоқда. Агар янги келадиган мураббий Паррейра, Загалло ёки Маҳди Алига ҳавас қилса, бирмунча узоқ ишлайди. Лекин янгисини ҳам яқинда истеъфога чиққан Пинто каби терма жамоа тарихидан "изсиз" ўчиб кетиш кутиб турган бўлиши мумкин. Хуллас БАА ва Саудия Арабистонига иш излаб борган мураббийни нима кутаётганини ҳеч ким аниқ айта олмайди.

Шу ўринда савол туғилади: Ўзбекистон терма жамоасини шу пайтгача нечта мураббий бошқарган? Шуни айтишимиз мумкин, 1992 йилдан то ҳозиргача миллатимиз бош жамоасида 20 нафардан ортиқ мураббий ишлашга улгурди. 

Яна бир маълумот: агар Германия терма жамоасини 2006 йилдан бери фақат Лёв бошқариб келаётган бўлса, Ўзбекистон терма жамоасида 2006 йилдан буёғига ишлаган мураббийлар кетма-кетлиги шундай кўриниш олган: Валерий Непомняший - Рауф Инилеев - Миржалол Қосимов - Вадим Абрамов - Миржалол Қосимов - Самвел Бабаян - Рўзиқул Бердиев - Тимур Кападзе - Эктор Купер - Вадим Абрамов.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика