UZ

Сўнгги янгиликлар

13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  3 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  0 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  8 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  4 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  1 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  7 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  12 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  5 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   6 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0

Қобилбек Каримбеков - "Локомотив" меҳмони Янгиликлар

Қобилбек Каримбеков - "Локомотив" меҳмони

Бугун "Локомотив" футбол клубида Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурорининг катта ёрдамчилари А.Д.Ибрагимов ва Д.С.Салиханов иштирокида таниқли сиёсий шарҳловчи Қобилбек Каримбеков билан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мухлислар Ўзбекистон хизмат кўрсатган журналист Қобилбек Каримбековни жуда яхши билишади. У киши телеканалларда турли дастурларни олиб борган ҳамда жаҳон сиёсати бўйича чуқур билим ва катта тажрибага эга. 

Қобилбек Каримбеков давра суҳбати мобайнида Ўзбекистон Республикасининг Марказий Осиёда тутган ўрнига тўхталиб, шундай тинч ва мусаффо осмони бор мамлакатда яшаётганимизга ҳарқанча шукур қилсак арзишини билдирди. Шунингдек, муҳтарам юртбошимиз Шавкат Мирзиёев олиб бораётган сиёсат нақадар тўғри йўлдан кетаётганини алоҳида таъкидлади. 

Таниқли журналист ва сиёсий шарҳловчи жамоамиз аъзоларига юртимиз ва дунё сиёсий ҳаётида содир бўлаётган ўзгаришлар, Марказий Осиё ва Яқин Шарқда рўй бераётган воқеалар ҳақида сўзлаб берди. Ижодий учрашув кўтаринки кайфиятда кечиб футболчиларимизда илиқ таассурот қолдирди. 

"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика