Қизиқ факт! Енгилмас "Локомотив"

10 авг 2015, 22:09
Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси бош ҳакам Ҳасан Рўзиев бошқарган ўйинларнинг ҳеч бирида мағлубиятга учрамаган.

Ҳасан Рўзиев Олий лигада "Локомотив" иштирокидаги 11 беллашувни бошқарган. Шулардан 9тасида "Локомотив" ғалаба қозонган бўлса, 2 учрашувда дуранг натижаси қайд этилган.


Эслатиб ўтамиз, 12 август куни Қаршида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Кубоги ярим финал учрашуви "Насаф" - "Локомотив" баҳсини Ҳасан Рўзиев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боришади.

Бу ўйинда ҳам анъана давом этадими ёки "Насаф" ғалаба қозонадими? Бу саволга жавоб топишимизга оз фурсат қолди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia