"Қизилқум"ни 9 нафар футболчи тарк этди
19 июл 2013 10:29
Янгиликлар
"Қизилқум"ни 9 нафар футболчи тарк этди
Зарафшоннинг "Қизилқум" клубини давралар оралиғида 9 нафар футболчи тарк этди.
Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Рустам Забиров "Футбол Экспресс" газетасига берган интервьюси чоғида айтиб ўтган.
- Биринчи даврани жамоангиз бўш ўтказди. Шу боис таркибда катта ўзгаришлар қилсангиз керак?
- Албатта, ўзгаришларни амалга ошираяпмиз. Жамоани 9 нафар футболчи тарк этди. Булар - Олим Навкаров, Яннис Мандзукас, Алишер Саматов, Аваз Агалиев, Азамат Абдуллаев, Илья Ильин, Азиз Ғуломхўжаев, Фарруҳ Шотурсунов. Бу футболчилар билан хайрлашишга қарор қилдик. Кетганларнинг ўрнини тўлдириш учун янги ўйинчиларни излаяпмиз. Шу мақсадда ҳозир айрим футболчилар билан музокаралар кетмоқда. Бундан ташқари легионерлар билан ҳам музокаралар ўтказилмоқда. Аммо ҳали шартнома тузилмагани учун уларни номини ошкор қилмоқчи эмасман, - дейди Рустам Забиров.

Фикрлар