UZ

Сўнгги янгиликлар

12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  1 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  3 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  2 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  5 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  17 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  11 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  33 08:52«Интер» «Милан»дан ўтиб кетди  10 08:27МЮнинг янги раҳбарларидан бири мухлисларга мурожаат билан чиқди  2 08:03Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон ОТЖ сафидаги биринчи машғулотида нималар деди?  15 07:37Осиё кубоги. Бугун терма жамоамиз Вьетнамга қарши баҳс олиб боради  21 07:05U23 Осиё кубоги. Саудия Арабистони - Ироқ 1:2   0

"Қизилқум"га ўтиш қарори, Хитой клубларидаги банкротлик ва терма жамоа". Ислом Тўхтахўжаев билан интервью Янгиликлар

"Қизилқум"га ўтиш қарори, Хитой клубларидаги банкротлик ва терма жамоа". Ислом Тўхтахўжаев билан интервью

"Қизилқум" жамоаси қишки трансферлар ойнаси вақтида таркибини бир қатор тажрибали ижрочилар ҳисобига кучайтирмоқда.

Куни кеча, Ўзбекисон миллий терма жамоасининг етакчиси Ислом Тўхтахўжаев ҳам "Қизилқум" ҳимоячисига айланди. Биз эса бу борада футболчининг фикрлари билан қизиқдик.

- "Қизилқум"га ўтиш қай тариқа юз берди?

- "Шеньянг Урбан" билан муаммолар юзага келгач олдимда кам вақт қолганди. Ўзбекистонда ҳам тез орада трансферлар ойнаси ёпилади. "Қизилқум" бош мураббий Ҳамиджон Актамов билан музокараларимиз тезда ҳал бўлди. Жамоага ёрдам беришга қарор қилдим. 

- Қишки йиғинлар палласида "Бунёдкор" сафида машғулотларда иштирок этиб юрган эдингиз. Бошқа жамоалардан хусусан, "Бунёдкор"нинг ўзидан таклиф тушдими?

- Бошқа клублардан ҳам таклифлар бўлди. Лекин, бир томондан барча жамоалар деярли таркибини шакллантириб улгурди. Шунинг учун ўйлаб якунда "Қизилқум"да тўхталдим. 

- Навоийликларнинг чорлови сиз учун ҳам кутилмагандек туюлдими?

- Бундай ҳолатлар футболда кўп бўлиб туради. Шуниси билан ҳам қизиқ.

- Сўнгги пайтларда Хитой клубларида банкротлик ва бошқа шунга ўхшаш муаммолар юзага келмоқда. Сизнингча бу ҳолат нима билан боғлиқ бўлиши мумкин?

- Пандемия ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Кўп корхоналар, ташкилотлар тўлиқ ишламади. Менимча шунинг ҳисобига, деб ўйлайман.

- "Қизилқум"нинг қайси жиҳатлари сизни ўзига жалб қилди?

- Янги мақсадлар, катта марраларни забт этишни клуб ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Шу жиҳати қизиқтира олди. 

- Терма жамоамизнинг сўнгги ўйинларидаги муваффақиятсизликлар кўплаб танқидларга сабаб бўлди. Жамоанинг ичидаги футболчи сифатида ҳозирги вазият ҳақида нима дея оласиз?

- Бу йиғинга жалб қилинганларнинг кўпи ёшлар. Уларда терма жамоа даражасидаги тажриба кам. Барча бир-бирини тушуниб олиши учун ҳам бундай йиғинлар жуда ҳам керак.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: -16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика