"Қизилқум" жамоаси навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошлади

Narzulla Saydullayev
26 мар 2015, 17:50
Иккинчи турдан жой олган "Қизилқум" — "Бунёдкор" жамоалари ўйинидан сўнг, навоийлик футболчиларга қисқа муддатли таътил берилганди.
Режага кўра, 26 март куни кончилар ўз қароргоҳларида йиғилиб, навбатдаги учрашувга ҳозирликни бошлаб юбордилар. Айни чоғда жамоа аъзолари Навоийдаги "Ёшлар" спорт мажмуаси яшил майдонида машғулотларни давом эттиришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Қизилқум" жамоаси учинчи турда Самарқандга сафар қилади. "Динамо" футболчиларига қарши ўтадиган мазкур ўйин 4 апрель, шанба куни бўлиб ўтади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcqizilqum.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›