UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  1 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  9 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   6 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  1 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  7 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  3 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2

"Қизилқум" ёрдамчи мураббийи Обид Худоёров: "Футбол тил танламайди" Янгиликлар

"Қизилқум" ёрдамчи мураббийи Обид Худоёров: "Футбол тил танламайди"

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Сурхон" учрашувидан кейин мезбонлар ёрдамчи мураббийи Обид Худоёров ўз фикрларини билдирди.



 

"Тезкор гол ўтказиб юбордик. Бу гол ўйинимизга салбий таъсир ўтказди. Биринчи бўлимда бизда кўплаб имкониятлар бўлди. Берган зарбаларимиз дарвозага кирмади. Битта жаримадан урдик. Бўлим охирида гол ўтказиб қўйдик натижада бизга қийин бўлди", -  деди Обид Худоёров. 

- Биламизки сиз ўринбосарлар жамоаси бош мураббийисиз. Ўтган мавсумда адашмасам 2-давра охирларида чап қанот химоячиси Салим Мустафоев кўплаб учрашувларни ўтказиб юборди. Шунда ўринбосарлар таркибида харакат қиладиган Жахонгир Хусанов асосий таркибда Салим Мустафоев ўрнини тўлдирди. Бу йил хам "Қизилқум" таркибида Жахонгир Хусанов каби ёш истеъдодли футболчиларни кўрамизми?

- Ёшлар таркибида бир нечта яхши асосий таркибга номзод футболчилар бор. Барчага имконият берилади барчасини вақт кўрсатади. Агарда улар ўринбосарлар жамоасида ўзларни яхши томондан кўрсатишса мураббийлар албатта уларни синаб кўради. Мураббийлар барча ўйинларга боришмоқда ва футболчиларни кузатишмоқда. Аста секинлик билан асосий таркибга олиб чиқамиз яхши футболчиларни. Яхши футболчилар бор.

- Жамоага янги мавсум трансфер ойнасида келиб қўшилган футболчилар легионерларни ўйинидан мураббий сифатида шахсий фикриз қанчалик кўнглингиз тўлди?

- Озгина химоячиларни ўйинидан кўнглим тўлмади. Таянч ярим химоямизда камчиликлар кўзга ташланиб қолди. Айнан тўп рақибдан олиб қўйиб биринчи пасни етказишда кўплаб хатолар кузатилди.

- "Қизилқум" жамоаси легионер футболчиси Маккартней Навесеб биринчи бўлимдаёқ алмаштирилди бунга сабаб нима?

- Бугунги ўйинда уни ўйини чиқмади. Ўзига бироз ноқулай позицияда харакат қилди. Биринчи ўйинда хужумнинг марказида ўйнаган эди. Бугунги ўйинда эса ундан кўра Қадамбой Нурметов яхшироқ ўйнади. Навесеб ўзига берилган вазифани тўлиқ уддалай олмади. Шу учун уни келишилган холда алмаштирдик.

- Легионер футболчилар билан тил борасида муаммолар бўлмаяптими?

- Легионерлар билан тил борасида муаммолар йўқ. Футбол тил танламайди.


Шаҳбоз Ғуломов ёзиб олди

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика