«Қизилқум» халқаро турнирда иштирок этиш учун Россияга етиб борди

Khoja
7 июл 2024, 09:28
Хабарингиз бор, 7-12 июль кунлари «Қизилқум» Россия Федерациясида ўтказиладиган Иннопром-2024 мусобақасида иштирок этади.

Шу сабабдан жамоа кеча Навоий халқаро аэропортидан Навоий — Екатеринбург йўналиши орқали Россия Федерациясига жўнаб кетди.

Екатеринбургга йўл олган «Қизилқум» жамоаси аъзолари:

Дарвозабон: Ҳумоюншох Сайётов

Ҳимоячилар: Илҳомжон Вахобов, Николай Тарасов, Файзулло Қамбаров, Абдухолиқ Турсунов, Самандар Шукруллаев.

Ярим ҳимоячилар: Даврон Анваров, Хумоюн Абдуалимов, Шахзод Рахматиллоев, Азизбек Усмонов, Диёрбек Рахматиллоев, Бобомурод Бозоров, Асадбек Асадов.

Ҳужумчилар: Муҳаммадали Ғиёсов, Файзулло Жуманқўзиев.

Навоийликлар 7 июль куни мусобақа доирасида илк беллашувни Сербиянинг «ИМТ Белград» клубига қарши ўтказишади.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: https://t.me/PFC_Qizilqum