UZ

Сўнгги янгиликлар

07:02Бурчак зарбасидан гол ва ассистлар. Неймар «Сантос»га йирик ғалабани тақдим этди  0 02:43Лига 1. "Лион" ва ПСЖ ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди, Хакимидан дубль  1 02:39А Серия. Влаховичнинг голи меҳмонда "Ювентус"га ғалаба тақдим этди  0 00:53Киммих "Бавария"да қолишга яқин  0 00:24Абдуқодир Ҳусанов бугунги ўйинда қандай статистика қайд этди?  4 00:15АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпуль"га мағлуб бўлди, Ҳусанов ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  1 23:35Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Айнтрахт"га жавобсиз 4та гол урди, мюнхенликлар энг яқин таъқибчиларидан 8 очко илгарилаб кетишди  2 23:29БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" кутилмаганда "Шаржа"дан устун келди, "Ал Ваҳда"дан йирик ғалаба  0 23:24АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Ливерпуль"га ютқазди. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг катта балл олди  181 23:00U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистон ўз юришини чорак финалда тўхтатди  11 22:32"Челси" Ла Лигадаги ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи  1 22:10Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Жирона"ни мағлуб этиб, очколар бўйича "Барса"га етиб олди, 39 ёшли Модрич ўйинда ҳисобни очди  64 21:56Гризманн ўзининг "Атлетико"даги келажагини белгилаб олди  0 21:08Сон Хён Мин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин?!  5 20:01Тибо Куртуа Тедесконинг истеъфосидан сўнг Бельгия терма жамоасига қайтишни хоҳламоқда  7

"Қизилқум": Уй учрашувлари "Ёшлар" спорт мажмуасида ўтказилади Янгиликлар

"Қизилқум": Уй учрашувлари "Ёшлар" спорт мажмуасида ўтказилади

"Қизилқум" жамоаси мухлислари учун ажойиб янгилик! Навоийлик футбол ишқибозлари ўз суюклиларининг уй учрашувларини энди янги стадионда томоша қилиш имконига эга бўладилар.
Ўзбекистон XXIII миллий чемпионати олий лига баҳсларининг еттинчи туридан бошлаб, "Қизилқум" футболчилари ўз майдонидаги ўйинларни Навоий шаҳри "Умид" қўрғонида қад ростлаган "Ёшлар" спорт мажмуасида ўтказади.

— Спорт мажмуамиз стадиони ўз бағрига 12500 томошабинни сиғдира олади, — дейди мажмуа раҳбари Собиржон Ҳайдаров. — Бу спорт иншооти 2012 йили Навоийда зўр муваффақият билан ўтказилган умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг "Умид ниҳоллари — 2012" спорт ўйинлари республика финал босқичи арафасида фойдаланишга топширилган эди. Мажмуада шунингдек, спорт ва бадиий гимнастикага ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳам фаолият кўрсатади. Яқин кунларда бу ерда Навоий шаҳридаги 17-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби иш бошлайди. Бу эса ўғил-қизларимизнинг келажакда футболдан ташқари, енгил атлетика, регби, мини футбол, оғир атлетика ҳамда велошоссе спорт турлари билан ҳам шуғулланишлари учун кенг имконият яратади.
Чемпионат тақвимига кўра, "Қизилқум" жамоаси миллий чемпионатимиз еттинчи тури доирасида Самарқанд динамочиларини қабул қилади. Мазкур учрашув 3 май куни Навоий шаҳрининг "Умид" қўрғонидаги "Ёшлар" спорт мажмуаси яшил майдонида бўлиб ўтади.

— Янги стадион Навоий вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят футбол федерациясининг жамоамиз аъзолари учун ажойиб туҳфа бўлди, — дейди "Қизилқум" футбол клуби ижрочи директори Ҳамиджон Актамов.

— Замонавий стадионда тўп суришни ким ҳам истамайди, дейсиз! Тарихий кун арафасида турибмиз. Мақсадимиз бундан кейинги учрашувларда ҳам ўз мухлисларимизни чиройли ва ҳужумкор ўйинларимиз билан хурсанд қилишдир. Ҳозирда футбол клубимиз ишчи-хизматчилари яшил майдонни ўйинларга тайёрлашга жиддий киришганлар. Ишонаманки, стадионга ташриф буюрган томошабинлар бу ердан уйларига мароқли ҳордиқ билан қайтадилар. Улар учун барча қулайлик ва шарт-шароитларни яратишга ҳаракат қиламиз, албатта.

Фотогалерея
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика