UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  1 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  11 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  9 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  2 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  1 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  32 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  25

"Қизилқум" Туркияда йиғин ўтказади Янгиликлар

"Қизилқум" Туркияда йиғин ўтказади

"Қизилқум" клуби айни пайтда Навоийда йиғин ўтказмоқда.

"Олтин изловчилар" 13 январь куни Ҳамиджон Актамов бошчилигида йиғинга киришишган. Жамоани кимлар тарк этгани ва кимлар қолгани ҳақида олдинроқ хабар берган эдик.

“Қизилқум” янги мавсумга тайёргарликни бошлади

Бундан ташқари, жамоанинг собиқ легионерлари Элгужа Григалашвили ва Мате Ватсадзе ҳам "Қизилқум"га қайтишди. Лекин, клуб бу ҳақда ҳали расман эълон қилмади.

Элгужа ва Мате "Қизилқум"га қайтмоқда

Навоийликлар 21 январдан йиғинни Тошкентга кўчиришади. Бир ҳафта пойтахтда машғулотлар олиб борилганидан сўнг 28 январь куни клуб чартер рейсда Туркиянинг Анталия шаҳрига учиб кетади. Анталиядаги йиғин 12 февраль санасига қадар давом этади. У ерда ўтказиладиган назорат ўйинларида Актамов шогирдларига қайси жамоалар рақиб бўлиши ҳозирча аниқ эмас.

Олдинроқ, Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси ҳам 28 январь - 12 февраль кунлари Анталияда йиғин ўтказиши ҳақида хабар бергандик. Ҳар иккала клуб Анталияга чартер рейсда бирга учишади.


Эслатиб ўтамиз, "Қизилқум" ўтган мавсумни Суперлиганинг 11-поғонасида тугатган.

Рейтинг: -15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика