"Қизилқум" танлов турнири ўтказмоқда

Mirjalol Normatov
18 дек 2022
"Қизилқум" жамоаси янги мавсумда U-19 ва U-21 жамоаларига иқтидорли футболчиларни саралаш мақсадида 2004-2005 ва 2006-2007 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида саралаш турнири ўтказмоқда.

Ушбу турнирда вилоятнинг турли туман ва шаҳарларидан бир қатор жамоалар ва кўнгилли иқтидорли ёшлар иштирок этишмоқда.

Эслатиб ўтамиз ушбу турнир жорий йил 21 декабрь санасига қадар давом этади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia