“Қизилқум”- “Қўқон-1912” учрашувининг бошланиш вақти маълум

6 май 2015, 17:29
"Қўқон-1912" навбатдаги турда "Қизилқум" меҳмони бўлади.

8 май, жума куни Навоий шаҳрида ёшлар лигасининг 8-туридан ўрин олган “Қизилқум” – “Қўқон-1912” баҳси бўлиб ўтади. Мазкур учрашувнинг бошланиш вақти соат 17:00га белгиланган.

9 май, шанба оқшомида эса олий лига доирасидаги “Қизилқум” – “Қўқон-1912” учрашуви соат 18:30да старт олади.

Дарвоқе, “Қўқон-1912” ФК делегацияси эртага, 7 май куни Тошкент-Навоий йўналиши бўйича бўлажак ўйинга жўнаб кетади. Эслатиб ўтамиз навбатдаги турдаги рақибимиз “Қизилқум” ўтган шанба куни “Олмалиқ”қа 2:0 ҳисобида имкониятни берган.  


Манба: kokand1912.uz