UZ

Сўнгги янгиликлар

20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  1 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  411 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  1 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  1 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  6 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2

"Қизилқум" – "Пахтакор" ўйини санаси ўзгарди Янгиликлар

"Қизилқум" – "Пахтакор" ўйини санаси ўзгарди

Cоcа-Cola Суперлига 12-туридан ўрин олган "Қизилқум" – "Пахтакор" учрашуви 20 июнь куни ўтказилмайди. Бу ҳақда ПФЛ хабар берди.

"Қизилқум" – "Пахтакор" учрашуви 23 июнь куни бўлиб ўтади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё чемпионатининг финал учрашувида иштирок этади. Мазкур ўйинда бош мураббий Тимур Кападзе "Пахтакор" футбол клубининг уч нафар аъзоси хизматидан фойдаланиши мумкин: Ҳожимат Эркинов, Аббосбек Файзуллаев, Диёр Холматов. 

Регламентга кўра, миллий ва олимпия термасига уч ва ундан ортиқ футболчисини тақдим этган клубда расмий учрашув санасини ўзгартиришни сўраб, мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжуд. "Пахтакор" айни вақтда мана шу ҳуқуқдан фойдаланади.

Аввалроқ "Пахтакор" Осиё чемпионати U-23 стартига қадар бўлган "Сўғдиёна"га қарши беллашувни ҳам бошқа муддатга қолдиришни сўраб мурожаат қилган, аммо бунда қитъа чемпионатидан кейинги баҳс борасида гап бўлмаганди. Бироқ Наманганда бўлиб ўтган Осиё Кубогининг саралаш ўйини учун ҳам "пахтакор"чиларнинг 5 нафар футболчиси жалб қилинганди: Фарруҳ Сайфиев, Одил Ҳамробеков, Азиз Турғунбоев, Ҳожиакбар Алижонов, Сардор Собирхўжаев. Мазкур футболчиларнинг айримларида кичик жароҳатлар борлигидан келиб чиқиб, "Пахтакор"га олимпия термасига жалб қилинган футболчилар хизмати ҳам зарур.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мана шундай ҳолат катта эҳтимол билан юз беришини ҳисобга олган ҳолда "Қизилқум" – "Пахтакор" ўйинини бир неча кунга суриш тақвимга катта таъсир қилмаслиги масаласини аввалдан режалаштирганди. Афсуски, "Олимпик" футбол клуби кетма-кет икки турни ўтказиб юборганидан келиб чиқиб, унинг навбатдаги ўйинларини кечиктириш имконияти мавжуд эмас. Қолаверса, "Сўғдиёна" футбол клубининг ОФК Кубогига жўнаб кетаётгани ҳам тақвим тузишда инобатга олинганини унутмаслик керак", – дейилади ПФЛ хабарида.

12-тур учрашувлари жадвали

Олимпия термасидаги "Пахтакор" ўйинчилари финалнинг эртасига Навоийда "Қизилқум" билан ўйнайдими?

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика