UZ

Сўнгги янгиликлар

18:23Арсен Венгер: "Абдуқодир Ҳусанов каби футболчилар мураббийларга ёқади"  4 18:03Ўзбекистон миллий терма жамоаси тиббий штабига тажрибали мутахассислар жалб этилди  4 17:49Левандовски ЕЧЛ рекордини ўрнатди  0 17:18Transfermarkt ва Championat.Asia ой лауреатларини аниқлади  2 17:09ЛаЛига. "Барселона" - "Райо Вальекано" баҳси асосий таркиблари маълум!  13 16:57Ўзбекистон Кубоги. "Гулистон" "Sonyc X"ни мағлуб этиб, 2-босқичга йўлланма олди  1 16:23Игор Тудор Арне Слот билан адаштириб юборган мураббийи ҳақида: "Энди уни Арне деб атайман"  2 15:59Габриэль АПЛдаги энг қийин рақибни танлади  1 15:25"Goal" "Олтин тўп" учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  13 14:55Гринвудга А Серия гранди қизиқмоқда  1 14:17"Челси" Боули даврида ёмон натижалар қайд этмоқда  2 13:59Ўзбекистон Кубоги. Самарқанд жамоаси 2-босқичга йўл олди  1 13:26"Барселона" "Ал Иттиҳод" билан бир ҳужумчи учун курашади  5 12:59Кенан Йилдиз "Ювентус"да замонавий рекорд ўрнатди  1 12:27Арне Слот: "Бу биз учун катта зарба бўлди"  3

“Қизилқум” назорат баҳсида “Актобе”дан устун келди Янгиликлар

“Қизилқум” назорат баҳсида “Актобе”дан устун келди

Биласиз, айни вақтда хорижда кўплаб жамоаларимиз янги мавсумга тайёргарлик олиб бормоқда.

Навоийнинг “Қизилқум” клуби ҳам Туркиянинг Анталия шаҳрида ҳозирликни давом эттирмоқда. Ҳамиджон Актамов бошчилигидаги жамоа аъзолари, кеча мазкур йиғин доирасидаги илк назорат ўйинида майдонга тушишди.

Қозоғистоннинг “Актобе” жамоасига қарши кечган учрашувда навойиликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. 17-дақиқада тажрибали ўйинчи Алишер Саноев ҳисобни очган бўлса, 35-дақиқада рақиб футболчиси Жасанов ўртадаги мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлим бошида Руслан Маргиев ғалаба тўпини киритди - 2:1.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, таркибда айрим ўзгаришлар бор. Ҳусусан, никарагуалик футболчи Смит Медина яна собиқ жамоасига қайтди. Тошкентдаги йиғинда қатнашган дарвозабон Эдуард Байчора ва Якуба Бомбага жавоб бериб юборилди. Шунингдек, “Динамо”дан ҳужумчи Қадамбой Нурметов таклиф этилган.

“Қизилқум” - "Актобе" 2:1
Голлар:
Алишер Саноев, Руслан Маргиев - Жасанов.
“Қизилқум”: 1.Руслан Матниязов, 21. Муҳсин Убайдуллаев, 13. Абди Башимов,8. Олег Толмасов, 17. Салим Мустафоев, 97. Арслан Ильясов, 77. Руслан Маргиев, 10. Алишер Саноев, 23. Шерали Жўраев, 90. Суннатилла Абдуллажонов, 11. Қадамбой Нурметов
Захира: 28. Артём Макосин, 71. Нодир Камолов, 9. Ҳумоюн Абдуалимов, 78. Хуршид Олимов, 86. Воҳид Шодиев, 89. Достон Ибрагимов, 25. Азизбек Усмонов, 14. Файзулло Қамбаров, 19. Миржалол Қосимов


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика