UZ

Сўнгги янгиликлар

16:12Левандовски сафдан чиқди. У "Эл Класико"да қатнашмайдими?  1 15:44Ўзбекистон – Уругвай ўйинининг тактик таҳлили. Каннаваро ўзининг биринчи жиддий "синови"дан ўтдими?  0 15:26Суперлига. 25-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 15:04Мусиала жароҳатдан тикланиш жараёни ҳақида гапирди  0 14:42Ферран Торрес Болгарияга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 14:20Факундо Торрес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда мураббий талаб қилган вазифаларни бажардик"  0 13:59"Эвертон" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олмоқчи  0 13:30"Арсенал", "Манчестер Сити" ва "Реал" германиялик ҳимоячига қизиқмоқда  0 13:03Таҳлил. Ўзбекистон терма жамоасида "перезагрузка": Каннаваро нимани ўзгартирмоқчи?  11 12:40Лапорта: "Агар Худо бор бўлса, у "Барса" томонида"  14 12:13"Галатасарой" Салоҳ билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда  1 11:50Уругвай дарвозабони Ўзбекистонга қарши ўйинда қайси вазият қийинчилик тўғдирганини айтди  4 11:28Юрген Клопп Вирцни ҳимоя қилиб чиқди  4 10:50"Барселона" асосий футболчиси билан янги шартнома имзолайди. Товон пули 500 миллион евро!  3 10:23ЖЧ-2026 саралаш. Бугун Осиёда иккита даҳшат ўйин бор  18

“Қизилқум” мухлислари клуб раҳбарияти билан учрашди Янгиликлар

“Қизилқум” мухлислари клуб раҳбарияти билан учрашди

Теглар :  Қизилқум
Аввал хабар қилганимиздек, бугун Навоий шаҳридаги “Ёшлар” спорт мажмуасида “Қизилқум” жамоаси ишқибозларининг клуб раҳбарияти билан учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда клуб вакиллари ва мухлислар клуби аъзолари иштирок этишди.

Тадбир аввалида клуб ижрочи директори Ҳамиджон Актамов сўзга чиқди.

-Жамоамизнинг мавсум аввалидаги муваффақиятсизликлари учун сиз мухлислардан узр сўраймиз, -дея гап бошлади Ҳамиджон Ғуломович. – Мавсумни кутилгандек бошлай олмадик. Айрим ўйинларда омадимиз келмади. Шу боис барча мағлубиятда барча айбни ўз зиммамга оламан. Агар лозим бўлса, истеъфога чиқишга тайёрман.

Шундан сўнг мухлислар клуби аъзолари сўзга чиқиб, жамоанинг ҳозирги мураббийлар штаби ва футболчиларга ишонишларини, Ҳамиджон Актамов бир неча йиллардан буён Навоий футболини ривожланишига ҳисса қўшиб келаётганини таъкидлашди ва бир овоздан жамоа раҳбарининг истеъфосини рад этишди.

“Футболда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради. Шу сабаб биз ҳар қандай вазиятда ҳам жамоамиз аъзолари – футболчилар ва мураббийларни қўллаб-қувватлаймиз. Ҳамиджон Актамов вилоятимизнинг фидойи фарзанди. “Қизилқум” жамоамизнинг кейинги йиллардаги муваффақиятларига катта ҳисса қўшиб келаётган инсон. Ўйлайманки, мавсум давомида футбочлиларимиз чиройли ўйинлар билан биз ишқибозларни хурсанд этишади”, деди “Қизилқум” мухлислар клуби раҳбари Шаҳриддин Ишназаров.


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика