UZ

Сўнгги янгиликлар

09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  0 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  0 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  1 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  1 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  2 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  18 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  3 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  5 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4

"Қизилқум" май ойида Суперлига учрашувини уйида қабул қилиши мумкин — ЎзПФЛ Янгиликлар

"Қизилқум" май ойида Суперлига учрашувини уйида қабул қилиши мумкин — ЎзПФЛ

Лига мутахассислари сўнгги икки ой ичида бир неча бор Навоий шаҳрида бўлиб, "Ёшлар" спорт мажмуасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Сўнгги бор улар кеча, 13 апрель куни стадионда бўлиб, ҳолатни кўздан кечирди.

"Навоий шаҳридаги стадион майдони март ойининг сўнгги 10 кунлигида расмий учрашувларни қабул қилиш учун тайёр ҳолатда бўлган. Бироқ стадион техник ҳудудини пардозлаш ишлари вақт талаб қилди. "Қизилқум" 18 апрель кунги Суперлига 6-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" клубига қарши учрашувни ўз майдонида қабул қилиш бўйича 10 апрель куни Лигага расмий хат йўллади. Ваҳоланки, ўрганишлар 18 апрель куни "Ёшлар" стадионида расмий учрашув ўтказиш эҳтимоли бироз кам эканлиги юзасидан Лига 7 апрель куни "Қизилқум" клубига маълумот тақдим этганди. 

"Суперлига ва Про лига регламенти"нинг 11.3 ҳамда 15.8-бандлари "Қизилқум" клубига Лига томонидан юборилган хатга асос вазифасини ўтаб берган. Расмий учрашувни ташкил этишда бир қатор масалалар инобатга олиниши лозим. Суперлига ўйини янги стадионда кутилмаган форс-мажор ҳолатлар билан тўқнаш келиши катта эҳтимол. Шундан келиб чиқиб, стадионда барча иш тўла якунланиши ва расмий учрашув ўтказиш масаласи регламентда кўрсатилган муддатдан келиб чиққан ҳолда талаб қилиниши мантиқли ҳисобланади. 

14 апрель кунги ҳолат бўйича стадион ўйинларни қабул қилиш учун 95 фоизга тайёр. Техник ҳудуддаги ишлар деярли якунланган, прожекторлар тақдим этаётган ёруғлик талаб даражасига келтирилган. Бироқ учрашувни маркетинг томонлама ташкил этиш, МТРК ва VAR техникаси узилишларсиз фаолият олиб бориши ҳамда тўлиқ қувватда ишлаши мумкинлиги тегишли мутахассислар томонидан мониторинг қилиб олинмаган. Клуб расмийлари бу борада ишлар 1-2 кун ичида якунланишини билдирган. Демак, мана шу муддатдан сўнг Лига ТВ ва VAR мутахассисларини Навоий шаҳрига юборади. Ўрганиш ишлари амалга оширилгач, Суперлига 8-туридан ўрин олган "Қизилқум" – "Навбаҳор" учрашувини Навоий шаҳрида ташкил этиш чоралари кўрилади. 

Маълумот учун, Лига мутахассислари 2 йилдан буён Навоийдаги стадион билан боғлиқ вазиятни узлуксиз мониторинг қилиб борди. Одатда стадион техник ҳудудини эмас, футбол майдонини фойдаланишга топшириш кўпроқ вақт талаб этади. Сабаби майса униб чиқиши ва парвариши бевосита иқлим билан боғлиқ ҳисобланади. "Ёшлар арена"да эса бунинг акси кузатилди. Майдон Наврўз байрами арафасида тайёр ҳолатга келтирилди, бироқ техник ҳудуддаги ишларни якунлаш вақт олди. Бу борадаги масъулият стадионда таъмирлаш ишларини олиб борган томонга бевосита боғлиқ ҳисобланади. Лига эса стадионларни қабул қилиб олишда регламент талаблари бирламчи эканлигини эслатади", – дейилади Профессионал футбол лигаси хабарида.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика