

Бир неча йиллардан буён “Қизилқум” дарвозасини қўриқлаб келаётган Евгений Черемесин энди ўзига янги жамоа топади. Бош мураббий Ҳамиджон Актамов унинг ўрнига Руслан Матниязовни таклиф этди. Ўтган мавсумни “Андижон” сафида ўтказган 33 ёшли посбон яқин “бургутлар” сафида шуғулланиб келаётганди. Аммо у кейинчалик қарорини ўзгартирди ва “Қизилқум”дан тушган таклифни қабул қилди. Яқин орада Матниязов янги жамоаси билан шартнома имзолайди.




