UZ

Сўнгги янгиликлар

10:18«Атлетико» футболчиси узоқ муддатга четлатилиши мумкин  0 09:52Клаудио Раньери Шомуродов ҳақида фикр билдирди  1 08:49Гвардиола Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  5 08:16Sofascore. Шомуродов кечаги баҳсда қандай баҳога лойиқ кўрилди  5 07:55Суперлига. Насаф ўз уйида ғалаба қозонди, Шароф Муҳиддиновдан СУПЕРГОЛ!  0 07:40Танишинг! "Насаф"нинг Суперлига-2025 учун тўлиқ қайдномаси  0 03:09Сергей Лушан: "Футболни озгина бўлса ҳам тушунадиган одам бир ойда жамоа йиғиб бўлмаслигини тушунади"  12 02:42А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Аталанта"га шармандали тарзда мағлуб бўлди  20 01:42Вадим Абрамов: "Бизни "Навбаҳор"дек жамоага қарши ўйиндаги дуранг ҳам қониқтирмасди"   11 00:21Киммихнинг "Бавария" билан янги шартномаси бўйича ҳужжатлар тайёр. Келишув 2029 йилгача мўлжалланган  1 23:55А Серия. "Рома" биринчи дақиқадаги гол эвазига "Эмполи"ни мағлуб этди, Шомуродов 72 дақиқа ўйнади  55 23:40Рўзиқул Бердиев: "Рубин Хебай бетоб экани сабаб бугун ўйнай олмади"  2 23:32РПЛ. "Рубин" Қозонда "Спартак"ни мағлуб этди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 23:27АПЛ. Райснинг голи "Арсенал"ни МЮга қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди  38 23:10Суперлига. "Навбаҳор" – "Динамо" 0:0, Ҳожимирзаев сўнгги дақиқаларда белгиланган пенальтини голга айлантира олмади  7

"Қизилқум" иккинчи ўртоқлик учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ФОТОГАЛЕРЕЯ Янгиликлар

"Қизилқум" иккинчи ўртоқлик учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Шу кунларда Анталияда ўқув-машғулот йиғинини давом эттираётган Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси навбатдаги назорат учрашувида майдонга тушди.
22 февраль куни Сидедаги "Emirhan"  спорт мажмуида ўтган учрашувда Украина премьер лигаси вакили "Карпати" (Львов) ёшлари кончилар рақиби бўлди.

Ўйинда навоийликлар бош мураббийи Юрий Лукин икки бўлимда икки хил таркибни майдонга туширди. Дастлабки бўлимда "Қизилқум" жамоаси мураббийлар штаби асосан ёшларга эътибор қаратди. Жумладан, кончилар таркибида Нодиржон Шахобиддинов, Бобир Маъмиров, Бобиржон Искандаров сингари умидли футболчилар бошланғич таркибда ўз маҳоратини намойиш этдилар. Учрашувнинг илк дақиқаларидан бошлаб кончилар ташаббусни қўлга олишди. Гарчи, биринчи бўлимда ҳисоб очилмаган бўлса-да, "Қизилқум" вакилларида голга тортадиган ўнга яқин вазият юзага келди. Аксарият вазиятларда  львовликлар дарвозабони маҳорат кўрсатган бўлса, айримларида кончиларга аниқлик етишмади.

Танаффусдан сўнг, Юрий Лукин ўз жамоасининг барча етакчи ўйинчиларига имконият берди. Бу эса ўз самарасини узоқ куттирмади. 47-дақиқада иқтидорли ҳужумчи Баҳриддин Ваҳобов дарвозадан чамаси 20 метрлар олисдан кучли зарба билан  "Карпати" посбонини чиройли тарзда доғда қолдирди. Орадан етти дақиқа ўтар-ўтмасдан навоийликлар ҳисобни 2:0 кўринишига келтирдилар. Бу гал ҳам Баҳриддин Ваҳобовнинг фаоллиги кончиларнинг иккинчи голи рақиб дарвозасидан жой олишига хизмат қилди.

Учрашувнинг 72-дақиқасида львовликлар ўз жарима майдончаси ичида Алишер Саноевга нисбатан ўйин қоидасини буздилар. Туркиялик рефери эса иккиланмасдан ўн бир метрлик нуқтани кўрсатди. Аммо ҳужумчи Алишер Холиқовнинг берган зарбасини "Карпати" дарвозабони осонлик билан ушлаб олди ва дарвозасини голдан қутқариб қолди.

Орадан етти дақиқа ўтгач, айнан Алишер Холиқовнинг пасидан сўнг, "Қизилқум"нинг украиналик легионери Вячеслав Шевченко дарвозани ишғол этди — 3:0.

Ўйиннинг қолган дақиқаларида майдонда устунлик кончилар томонида бўлган бўлса-да, учрашув охиригача шу ҳисоб сақланиб қолди.

Учрашувдан ФОТОГАЛЕРЕЯ

 ҲАКАМЛАР ҲУЖЖАТИДАН КЎЧИРМА:

Назорат учрашуви
2015 йил 22 февраль
"Қизилқум" (Навоий, Ўзбекистон) — "Карпати" (Львов, Украина) — 3:0 (2:0).
Анталия, Сиде. "Emirhon"спорт мажмуаси.
Ҳакамлар
: Иса Каш, Довуд Зейтин, Али Отатурк (барчаси — Туркия).
Голлар: Баҳриддин Ваҳобов (47, 50), Вячеслав Шевченко (79).
"ҚИЗИЛҚУМ": Артём Макосин, Руслан Санаев (Асқаржон Муҳиддинов, 46), Бобиржон Искандаров (Файзулла Қамбаров, 46), Ғайрат Жумаев (Акмал Рустамов, 46), Сарваржон Холматов (Миржалол Қурбонов, 46), Жамшид Шоҳназаров  (Алишер Саноев, 46), Феруз Бобоқулов (Андрей Деркач, 46), Нодиржон Шахобиддинов (Азизбек Усмонов, 46), Хуршиджон Йўлдошев (Баҳриддин Ваҳобов, 46), Бобир Маъмиров (Вячеслав Шевченко, 46), Алишер Азизов (Алишер Холиқов, 46).
"КАРПАТИ": Олег Стецков (Виталий Данилов, 46), Назарий Видарик, Дмитрий Саутин (Орест Лебеденко, 46), Игорь Боган, Виталий Митикин (Артём Хоцяновский, 60), Андрей Якимив, Владимир Гладкий (Сергей Валенко, 55), Роман Лебедь, Игорь Карпенко, Андрей Бусько, Олександр Олейник.
Амалга оширилмаган пенальти: Алишер Холиқов (72).

Эслатиб ўтамиз, "Қизилқум" жамоаси навбатдаги назорат учрашувини 23 февраль куни ўтказади. Унда кончилар Қозоғистон супер лигаси вакили "Қайсар" футболчилари билан куч синашади. Ўйин Белекда Туркия вақти билан соат 17.30 да бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика