“Қизилқум” грузиялик ҳужумчи билан шартнома имзолашга яқин
07 фев 2024 09:48
Янгиликлар
“Қизилқум” грузиялик ҳужумчи билан шартнома имзолашга яқин
Туркияда янги мавсумга тайёргарлик олиб бораётган “Қизилқум” жамоаси легионер ҳужумчи билан шартнома имзолашга яқин.
Гап грузиялик Элгужа Лобжанидзе ҳужумчи ҳақида кетмоқда. Сўнгги жамоаси Хитойнинг "Хэйлунцзян Айс Сити" бўлган 31 ёшли ҳужумчи фаолияти давомида 263 та учрашувда майдонга тушиб, рақиб дарвозасига 57 та гол урган.
Элгужа Хитой клубидан ташқари фаолияти давомида “Динамо” Батуми, “Оренбург”, “Тараз”, “Тобол” каби жамоаларда ҳам ҳаракат қилган.
Элгужа Грузия терма жамоасида 2017 йилда дебют қилган ва 10 та учрашувда майдонга тушган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар