“Қизилқум” бугун Тошкентда ўқув-машғулот йиғинни бошлайди

22 июн 2018, 14:49
Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси 10 кунлик танаффусдан бугун Тошкентда ўқув-йиғин машғулотларни бошлайди.

Навоийликлар машғулотларни “Бунёдкор” стадионида ўтказишади. Йиғин давомида назорат учрашувларини ўтказиш ҳам режалаштирилган.

Ҳамиджон Актамов бошқарувидаги жамоа 15-турдан кейин Суперлига турнир жадвалида  16 очко тўплаган ҳолда 8-поғонани эгаллаб турибди.


“Қизилқум” матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia