

Ўтган мавсум ўрталарида навоийликларга бош мураббий этиб тайинланган мутахассис Суперлигада 16 та учрашувда "Қизилқум"ни мураббий сифатида майдонга олиб чиқиб, олти ғалаба, тўрт дуранг ҳамда олти мағлубият қайд этди. Қолаверса, у жамоа билан Суперлигага ўтиш ўйинида "Қўқон-1912" устидан ғалабага эришиб, элитада ўз ўрнини сақлаб қолишида ҳисса қўшди.



