

"Насаф" "Андижон", "Турон", "Пахтакор" билан учрашувларда муҳим очколарни бой берган бўлса, сўнгги ўринда кетаётган "Қизилқум" ҳали барқарор йўлга тушиб олмади.
Бу жамоалар эртага Суперлиганинг 17-турида тўқнаш келади. Икки жамоа Қаршида ўзаро 24 маротаба учрашишган. Мутлоқ устунлик "Насаф" томонида, 19 ғалаба. 4та ўйинда ғолиб номи аниқланмаган бўлса, 1та баҳсда омад "Қизилқум"га кулиб бошққан. Навоийликлар ўз тарихида "Насаф" майдонидаги биринчи ва ягона ғалабасини 2008 йил қўлга киритган (1:0).
"Олтин изловчилар" сўнгги маротаба 2019 йил меҳмондан ортга очко билан қайтган (1:1).



