UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00ЕЧЛ. "Барселона" — ПСЖ 1:4 (матнли трансляция)  206 00:14Бразилияда футбол маскотига қизил карточка кўрсатилди  3 00:00ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" — "Атлетико Мадрид" (онлайн ҳисоб)  16 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  3 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  13 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  3 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  18 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  10

Қисқа вақтда кескин ўзгараётган Турин клуби ҳақида Янгиликлар

Қисқа вақтда кескин ўзгараётган Турин клуби ҳақида

"Торино"нинг А Серия 31-тури доирасида "Рома" устидан қозонган ғалабаси тасодиф эмас.

Италия футболи мухлислари яхши билишади: Марко Жампаоло қўл остидаги "Торино"нинг қандай муаммоси борлиги ҳеч кимга сир эмас. Буқалар ўйин давомида устунликни сақлаб қололмай қийналардилар. Жамоа ҳисобда олдинда бораётган 5 учрашувида мағлубиятга учраган ва яна 4 бор —  дуранг қайд этган.

Шу йилниг январь ойида жамоага Давиде Никола келди ва барчаси тубдан ўзгариб кетди. Биринчи ўйиндаёқ "Беневенто"га қарши беллашувда 0:2 ҳисобида ортда қолаётган "Торо" якунда мағлуб бўлмади – 2:2. Икки ҳафта ўтиб, "Аталанта"га 0:3 ютқазаётган бир вазиятда – 3:3 қайд этилди. "Сассуоло" билан 0:2 финал ҳуштаги чалинганида 3:2 ҳолига келтирилди. Никола билан "Торино" тўрт бор ҳисобда ортда қолаётиб, бир очкога эга чиқди ва яна икки марта иродали ғалабани тантана қилди. Тунда "Рома"га қарши ўйин бўлиб ўтди ва танаффусга римликлар 1:0 ҳисобида олдинда чиқиб кетишди, якуний ҳисоб — 3:1.

Хўш, Давиде Никола нимани ўзгартирди? 


"Рома" билан ўйин олдидан у барчаси оптимизмда эканлигини айтди. "Дунё оптимистларники, пессимистлар – шунчаки томошабин. Гап, оптимистлар қийинчилик нималигини билмаслигида эмас. Шунчаки уларга иштиёқ билан ишлаш ва ўсишга ҳаракат қилиш етишмайди".

Жампаоло "Торино"сида 18 учрашувдан кейин 13 очко бор эди, Никола билан – 12 турда 17 очко. 

Куни кеча "Кальяри" ўз ўйинини ўтказиб, "Торино"га яқинлашиб олганди, лекин "Рома" устидан қозонилган ғалабадан кейин "буқалар" йўқотилган очколар бўйича 13-ўринда.

Одатда бор эътибор топ жамоаларга қаратилади ва "Торино" каби клублар, қандай ўзгаришлар қилса ҳам одатда футбол жамоатчилиги нигоҳидан четда қолади. Бироқ "Торино" каби клубларда ҳам жуда қизиқ, мухлислик қилишга лойиқ вазиятлар рўй бериб туради. Назаримизда, аслида футбол шуниси билан ҳам қизиқ.   


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика